6 Февраль 18:09

«Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистон Республикаси “Қамчиқ” қидирув-қутқарув бошқармасига “ТРЭКОЛ” йўлтанламас транспорт воситаси олиб келинди, деб ёзмоқда “Халқ сўзиЭ газетаси.

Мазкур махсус авария-қутқарув техникаси Россия Федерациясидаги “ТРЭКОЛ” илмий-ишлаб чиқариш корханаси базасида тайёрланган. У уч ўққа эга тўлиқ узатмали машина ҳисобланади. Ер усти қатламининг ўзига хослигидан келиб чиқиб ичидаги босим қўл билан бошқариладиган камерасиз шиналар қўйилган.

“ТРЭКОЛ” йўлтанламас-амфибиянинг ўзига хос жиҳати стеклопластикдан тайёрланган енгиллаштирилган ҳамда илиқ кузови(ўграча)дир. Одамлар ва фойдали юкларни ташиш учун учта: олди тарафга иккита ва орт томонга битта эшик ўрнатилган. Машина ичида ҳайдовчи ва йўловчи учун эса иккита ўриндиқ бор. Юк бўлимига эса 8 киши ёки 700 килограммгача юк сиғдира олади. Ғилдирак формуласи 6Х6, қаттиқ ва қалин юзада 700, юқа юзада ва сувда 400 кг.гача юк кўтариш имконияти мавжуд. Транспорт воситаси асфальтли шосседа соатига 70 км. Тезлик билан ҳаракатлана олади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Поделиться:
Добавить комментарий

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

12 Январь 12:08