21 Май 13:22

Анъанавий «Google I/O 2018 Extended»да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий «Google I/O 2018 Extended» конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар «Google» компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди, деб ёзмоқда Хабар нашри.

«Google I/O» – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция «Google» компанияси томонидан Сан-Франциско (Калифорния штати, АҚШ) шаҳрида ўтказилади.

«Google I/O Extended 2018» бу йил биринчи маротаба IUT талабалари томонидан 2018 йилнинг февраль ойида ташкил этилган «Google Developer Groups (GDG)» томонидан ўтказилди. Лойиҳани Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, «East Telecom», «The House of Tudor», «Smart Outsourcing Solutions» (SOS) ва «MacCoffee» қўллаб-қувватлашди.

Конференцияда Ўзбекистондаги турли университетларнинг 200 нафарга яқин талабалари, ишлаб чиқарувчилар ва дастурчилар иштирок этишди.

Бу йил «Google» ўзининг «Google I/O» конференциясини 2018 йилнинг 8-10 май кунлари ўтказди. Конференция давомида «Google» ўзининг янги «Google Фото», «Google Assistant», «Google News», «Android P», «Google Lens» каби маҳсулотларини тақдим этди.

Кенгайтирилган тартибда ўтказилган конференциянинг биринчи қисмида иштирокчилар «Google I/O 2018» асосий тадбирида намойиш этилган «Google» компаниясининг янги ечимлари ва маҳсулотлари билан танишдилар.

IUTда ўтган тадбир давомида маҳаллий IT-компаниялар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Улар IT-соҳасининг турли йўналишларидаги ўз билимлари ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Улар орасида «Martlet», «Super Dispatch», «SOS Group» ва бошқа шу каби компанияларнинг мутахассислари бор эди.

Қатнашчилар шунингдек, амалий сессияларда иштирок этишди. Мазкур сессиялар давомида ёш мутахассислар «React», «Kubernetes» каби ечимларни, мобиль иловаларни яратиш ва бошқаларни ўрганишди.

— Бу йил биз амалий машғулотларга кўпроқ урғу бердик. Бу билан биз ёш мутахассисларимизга нафақат янги технологиялар тўғрисида маълумот олишга, балки уларни амалиётда қўллашни ўрганишларига ҳам ёрдам бердик, — деди IUT талабаси ҳамда «Google I/O Extended» ташкилотчиларидан бири Дархонбек Маматалиев. — Шунингдек, қатнашчилар жамоада ишлаш кўникмаларига эга бўлишди ҳамда турли инновацион лойиҳаларни яратиш учун ҳамфикрларини топишди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Поделиться:
Добавить комментарий

UZ доменида рўйхатга олинган номлар 60 мингдан ошди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон миллий домен ҳудуди .uz ҳудудида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони 60 мингдан ошди. Бу ҳақда юқори даражали миллий домен маъмурияти “Халқ Сўзи”га маълум қилди. Қайд қилинишича, айни вақтга келиб, фаол доменлар сони 60 012тани ташкил қилмоқда. Йил бошидан буён бу борада ўсиш кўрсаткичи, 5,4 фоизни ташкил қилди. […]

13 Июнь 10:12

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этмоқдалар, деб маълум қилмоқда Repost нашри. Шу муносабат билан вазирлик  янги ташкил этилаётган телеканалга  бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Айни чоғда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф […]

23 Март 14:15

«Perfectum Mobile» устидан шикоят мижоз шикоят қилди

«Perfectum Mobile» устидан шикоят мижоз шикоят қилди

16 Март 8:52

Тошкентда бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 млн доллар сарфланади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкент шаҳрида бизнес-авиация аэропорти қурилишига 140 миллион доллар йўналтирилади, деб ёзмоқда Repost нашри. 2018-2020 йилларда соатига 250 кишига хизмат қиладиган йўловчи терминали қурилади, учиш-қўниш майдони таъмирланади, парвозлар радиотехник таъминоти ва аэродром фаолияти учун зарур хизматлар ишга туширилади. Бу ишларнинг қиймати 140 миллион доллар баҳоланмоқда. Молиялаштириш хорижий молия […]

18 Апрель 18:08

Тошкентда дарахтларни кўчириб ўтказишга мўлжалланган машина пайдо бўлди

Тошкентда дарахтларни кўчириб ўтказишга мўлжалланган машина пайдо бўлди

13 Март 12:17

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

12 Январь 12:08

«Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

«Қамчиқ» қидирув-қутқарув бошқармасига «Трэкол» йўлтанламас транспорт воситаси етказиб берилди

6 Февраль 18:09

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

Тўрткўллик Маъруфжон Ражаббоевнинг ихтироси йилига 380 миллиард сўм маблағни тежаш имконини беради

1 Март 11:00