02/11/2017

Россиядаги энг сифатли смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Турли маҳсулотларнинг сифатини текшириш билан шуғулланадиган "Роскачетсво" ташкилоти Россиядаги энг сифатли смартфонлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Hi-Tech.Mail.Ru.

Рейтингнинг энг юқори ўринларини Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган смартфонлар банд этган: Samsung Galaxy S8, Galaxy S8+, Galaxy Note 8 ва Galaxy S7 биринчи тўртликдан жой олган.

Бешинчи ва олтинчи поғоналарни шу йили тақдим қилинган Apple iPhone 8 Plus ва iPhone 8 эгаллаган.

Еттинчи ўринда LG G6 смартфони келмоқда. Дарвоқе, LG брендига тегишли фақатгина битта смартфон кучли ўнликдан жой олган, холос.

Кучли ўнликка яна Samsung ва Apple қурилмалари якун ясаган: Samsung Galaxy S6 Edge, iPhone 6 Plus ва iPhone 6.

Сифат синови 20 та йўналиш бўйича амалга оширилган ва 274 та параметр текширилган. Жумладан, товуш ва видео сифати, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги, функционал имкониятлар, мустаҳкамлик, сув ўтказмаслик ва аккумуляторнинг хизмат қилиш вақти ҳисобга олинган, дейилади хабарда.
Made on
Tilda