19 aprel 18:26

Россияда 2018 йил охирига қадар Facebook​ ҳам блокланиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Шу йил якунига қадар Россияда Facebook текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров “Известия” газетасига берган интервьюда маълум қилди, деб ёзади Sof нашри.

“2018 йилнинг охирига қадар Facebook компаниясини текширамиз, ҳамда бажарилиши лозим бўлган бир неча бандлар бор: Россия ҳудудида россиялик фуқаролар маълумотлар базасининг маҳаллийлаштирилиши, барча тақиқланган маълумотнинг ўчириб юборилиши ва бошқа қонунларга риоя этилиши. Агарда булардан биронтаси ёки ҳеч нарса бажарилмаса, ёки Россия давлати бундай ҳаракатлар амалга оширилиши ҳақида хабар этилмаса, блоклаш ҳақидаги масала долзарб аҳамиятга эга бўлади”, — дея айтиб ўтди Жаров.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ижтимоий тармоқ компанияси талабларни бажариш муддатларида кеч қолмоқда. Агар улар бажарилмаса ва компания вакиллари ҳукуматга ўз ҳаракатлари ҳақида ахборот беришмаса, Telegram каби блокировка қилиш масаласи юзага келади.

Бундан ташқари, Жаров Facebook раҳбарияти билан “махсус муносабат” бўйича хусусий айбловларга қарамасдан бундай муносабатлар йўқ. Феврал ойида томонлар Роскомнадзорнинг позициясини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москва Таганский суди Роскомназдорнинг Telegramни блокировка қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантирганди. «Telegram» асосчиси Павел Дуров блокланганига қарамай мессенжер ҳозирча россиялик фойдаланувчилар сони камайганини кўрмаётгани ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, чекловларни айланиб ўтиш мақсадида россияликлар VPN ва прокси-сервислардан фойдаланишмоқда.

«Роскомнадзор» ташкилоти, шунингдек, бу ижтимоий алоқа тармоғига яширинча йўллар билан олиб кирувчи воситаларни блоклашини билдирди, «App Store» ва «Google Play» дўконларидан Россияда тақиқланган  «Telegram» мессенжерини олиб ташлашни талаб қилди.

Душанба кундан бошлаб «Роскомнадзор» «Telegram» билан боғлиқ  «Amazon» ва «Google» компанияларининг манзилларини блоклашни бошлади. Бунинг оқибатида юзлаб онлайн-сервислар, жумладан интернет-магазинлар, курьер хизматлари, онлайн-ўйинлар, «Microsoft»  компаниясининг сервислари, шунингдек Россиянинг «Одноклассники» ижтимоий тармоғи зарар кўрди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

«Facebook»да «кўринмас»га айланишнинг оддий усули

«Facebook»да «кўринмас»га айланишнинг оддий усули

13 mart 12:24

Дунёдаги етакчи IT-компаниялар ходимларининг маоши қанча эканлигини биласизми?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Google» компаниясига эгалик қилувчи «Alphabet» корпорацияси ўз ходимларининг йиллик ўртача маоши қанча эканини маълум қилди. Таъкидланишича, «Google»даги ишчиларнинг ўртача иш ҳақи йилига 197 минг долларни ташкил этар экан, деб маълум қилмоқда Хабар ресурси. Шундай қилиб «Alphabet» S&P 500 индексига кўра энг кўп ойлик тўлайдиган компаниялар рўйхатидан тўртинчи […]

30 aprel 12:25

«Telegram», «WhatsApp», «Facebook» — энг хавфли иловалар

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Appthority» компанияси корпоратив фойдаланувчилар учун энг хавфли иловалар рўйхатини тузди. Унга кўз югуртирсангиз «WhatsApp», «Facebook», «Telegram каби ўта таниш ва «қадрдон» номларни учратасиз. Экспертлар хавфли иловалар «учлиги»ни амалий тизимлар йўналишида тақсимлашди: «iOS»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), «Waze» (навигация дастури); Android»-қурилмалар — «WhatsApp» (мессенжер), «Facebook» (ижтимоий тармоқ), […]

3 avgust 15:47

Цукерберг: “Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган”

Цукерберг: “Ўзбекистон россиялик троллар нишонида бўлган”

12 aprel 11:39

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқда вақтнинг беҳуда сарфланиши ҳақида хабар беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Facebook ижтимоий тармоғи ва Instagram фотохизмати дастурчилари ижтимоий тармоқда сарфланадиган вақтни назорат қилиш учун янги инструментларни ишга тушириши ҳақида маълум қилди. Facebook ва Instagram иловалари созламаларининг махсус бўлимига ушбу ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг нима билан машғуллиги ҳақида маълумот келиб туради. Бунда ижтимоий тармоқда фойдаланиши мумкин бўлган вақтни чеклаш […]

2 avgust 15:34

Асаларилар асалга қарши. «Facebook» ва «Google»нинг собиқ ходимлари ижтимоий тармоқларга қарши курашишмоқда

Асаларилар асалга қарши. «Facebook» ва «Google»нинг собиқ ходимлари ижтимоий тармоқларга қарши курашишмоқда

6 fevral 19:16

«Facebook»да кенг тарқалган «BFF»нинг аслида ҳам фойдаси борми?

«Facebook»да кенг тарқалган «BFF»нинг аслида ҳам фойдаси борми?

24 mart 12:15

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

Огоҳ бўлинг! Facebook мессенжери орқали вирус тарқалмоқда

12 aprel 11:32

Ўзбекистонда Google ва Facebook иш бошлаши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Google​ компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдиргани ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда «Kun» Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб хабар берди, деб […]

«Facebook»да 3D хабарлар ёзиш имконияти пайдо бўлди

«Facebook»да 3D хабарлар ёзиш имконияти пайдо бўлди

28 fevral 11:55