18/11/2017

Робот ва инсон билан биргаликда рақсга тушди: технология ва санъатнинг ҳамоҳанглигига гувоҳ бўлинг (видео)

Технология, фан,санъат ва бизнесга оид ўзига хос ғоялар муҳокама қилинадиган TED конференциясида кутилмаган саҳна кўриниши тақдим қилинди, деб ҳабар бермоқда Gagadget сайти.

Постановка муаллифлари санъат ва машинасозликни жуда аниқлик билан уйғунлаштириб, ростини айтганда, жуда мураккаб вазифани бажаришга муваффақ бўлишди.

Тайванлик машҳур артист, муҳандис ва ихтирочи Хуанг Ли робот билан, аниқроғи унинг қўли билан бирга рақсга тушди. Унинг ўзи шахсан ушбу номер постановкаси ва ноодатий роботни дастурлаш билан шуғулланган. Айтиш мумкинки, Хуанг Ли бу ишнинг уддасидан чиқди: робот барча ҳаракатларни унга мос тарзда бажармоқда. Бунга ўзингиз қуйидаги видеода гувоҳ бўлинг.
Made on
Tilda