19/10/2017

"Фаренгейт бўйича 451 градус" - Рей Бредберри қаламига мансуб асарнинг махсус версиясини фақат қўлда олов билан ўқиш мумкин (Видео)

Франциянинг Super Terrain нашриёти Рей Бредберри қаламига мансуб "Фаренгейт бўйича 451 градус" асарининг махсус версиясини босиб чиқарди. Қизиғи шундаки, мазкур китобнинг саҳифалари қора рангда бўлиб, уларга ёндиргич ёки кучли иссиқлик манбасини яқинлаштирмагунча ўқишнинг имкони йўқ.

Китоб материали Нидерландиядаги Ян Вай Эйкга қарашли Charles Nypels лабораториясида яратилган. Албатта, китоб сарлавҳасига ишора қилиш мақсадида ноширлар мана шундай усулдан фойдаланишган.
Made on
Tilda