05/07/2017

Кутиб олинг, repost.uz – янги информацион ва кўнгилочар веб-сайт

Ўзбекистон интернет тармоғида яна бир қизиқарли, кўнгилочар ва қувноқ сайт ўз фаолиятини бошлади. Repost.uz жамоаси ҳар куни энг қизиқ материаллар, муҳим халқаро ва маҳаллий янгиликлар, ижтимоий тармоқлардаги муайян ҳодиса ва шахсларга бўлган реакциялар, шунингдек, вирусли (вирус деганда барчага ёққан ва кенг тарқалган) видео- роликларни ўқувчиларга тақдим этиб боради.

Сайтдаги материаллар бошқа тиллардан таржима қилиниб ҳозирча рус тилида жойланмоқда. Бироқ келгусида сайт ўзбек тилида ҳам қизиқарли материаллар ёзишга астойдил бел боғлаган. Инглиз тилидан ўгирилган мақолалар, муаллифлик материаллари асосида сайт кундалик равишда энг қизиқ янгиликларни чоп этиб боради. Сайт жамоаси кун давомида ўз ўқувчиларини негативдан холи бўлган ажойиб хабарлар билан таништиришни мақсад қилган.

Масалан, ҳафтанинг сўнгида сайт ўтаётган ҳафтадаги энг оммабоп клип, композиция ва фильмлар ҳақида сара материаллар тақдим қилади. Қисқаси, ҳам кайфият кўтарилади, ҳам жаҳондаги янги трендлар тўғрисида тасаввур ҳосил бўлади. Repost.uz сайтини кузатишда давом этинг!
Made on
Tilda