14 iyun 11:32

Рекламага талаблар кучайтирилмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Рекламага талаблар кучайтирилмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунни умумхалқ муҳокамасига киритган. Муҳокама 27 июнгача давом этади, деб minbar.uz.

Янги лойиҳанинг ҳозирги қонундан асосий фарқи нимада?

Янги қонун лойиҳасининг ҳозирги қонундан асосий фарқи унга «Реклама соҳасида ўз-ўзини ва давлат томонидан тартибга солиш» деган янги боб қўшилганидир. Яъни, ҳукумат ва ваколатли органнинг ваколатлари ҳамда унинг назорат функцияларини амалга ошириш тартиби белгиланмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ваколатли орган деб белгиланган. У реклама тўғрисидаги қонуннинг ижросини мониторинг қилади, огоҳлантиради ва ҳуқуқбузарликни тўхтатиш чораларини кўради.

Қонуннинг янги лойиҳасида реклама тўғрисидаги бошқа талаблар аниқлаштирилган, уларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилган. Хусусан:

  • вояга етмаганларга мўлжалланган рекламага қўйилган талаблар кучайтирилмоқда;
  • ижтимоий рекламанинг доираси кенгайтирилаяпти;
  • реклама тарқатишнинг алоҳида воситаларига (телевидение ва радио, босма нашрлар, алоқа воситалари, электрон тижорат, ташқи реклама, транспорт ва почта жўнатмалари орқали тарқатиладиган рекламага) доир талаблар кучайтирилган;
  • айрим товарлар, ишлар, хизматлар (дорилар, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаси, болалар таомлари, реклама тадбирлари, энергетик ва алкоголли ичимликлар, тамаки, қурол-яроғ, қимматли қоғозлар) рекламасига талаблар кучайтирилган, жавобгарлик нормалари ва бошқа ҳолатлар белгиланган.

Шунингдек айрим меъёрий ҳужжатлардаги талаблар янги таҳрирдаги қонун лойиҳасига қўшиб юборилган:

«Реклама тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар асосида ишлаб чиқилган Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низом (№1024, 06.04.2001), театр-концерт тадбирларини ўтказишда фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумотни тақдим этиш қоидалари (№1188, 16.11.2002) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тўлиқ ва қисман бекор қилган ҳолда, улардаги талаблар янги таҳрирдаги қонунга ўтказилмоқда.

Реклама давлат тилида ёки реклама берувчининг хоҳишига кўра қўшимча равишда бошқа тилларда тарқатилиши мумкин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Amazon реклама сифатида бепул таом ва косметика намуналарини мижозларга юборишни бошлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШнинг Amazon компанияси 2018 йилнинг 3 чорагидан бошлаб янги реклама формати устида иш олиб бормоқда: у мижозларнинг талабини ўрганиш мақсадида уларга таом ва бошқа маҳсулотларнинг бепул намуналарини юборишни бошлаган. Amazon сайтида ёзилишича, бу реклама товар тавсиясига ўхшаб ишлайди ва мижозларнинг уйига жўнатилади. Барча намуналар бутунлай бепул бўлиб, […]

10 yanvar 23:54