05/09/2017

Қўлим барибир телефонга тортади. Рақамли эпидемия ёки гаджетларга қарамлик ҳақида

Электрон почта, мессенжер, ижтимоий тармоқ, чатлар ва бошқа рақамли иловаларни мунтазам текшириб туриш истаги ҳозирги кунда жуда кенг тарқалган эпидемиялардан бирига айланди. Гарчи бир неча дақиқа олдин барча хабарларни ўқиб уларга жавоб берган бўлсангиз ҳам, қўлингиз барибир смартфонга тортаверади.

Бундай қарамлик қандай юзага келади:

1) Иш столида бирор вазифа турган бўлса, уни ортга суриш учун онг ости сигнали билан телефонни қўлга олаверамиз. Шу йўсин бирор фойдали иш билан шуғулланиш ўрнига ўзимизни арзимаган нарсалар билан машғул қилишга ўргатиб бораверамиз.

2) Бирор бир муҳим хабарни ўтказиб юборишдан қўрқамиз.

3) Экрандаги "368 та ўқилмаган хабар" белгиси жиғимизга тегади ва келган хабарларни тезроқ кўриб чиқиб, почтани бўшатишга ҳаракат қиламиз.

4) Ҳозир ҳар доим онлайн режимдан бўлиш имконияти мавжудлиги учун сиз ва бошқалар саволларга тезкорлик билан жавоб берилишини кутасиз.

Бунинг қандай зарарлари бор:

1) Кўп амалларни бир вақтда бажариш мия фаолиятига салбий қилади. Ким бўлишимиздан қатъий назар, бир нечта ишни бирваракайига бажара олмаймиз.

2) Мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бизни реактив режимга ўтказиб қўяди. Бундай ҳолатда эса иш самарадорлиги кескин тушиб кетиши ҳеч кимга сир эмас.

3) Нимагадир ҳар доим чалғишга ўрганиб, биз узоқроқ вақт давомида бир нарсага диққат қилиш кўникмасини йўқотамиз.

Буни қандай бартараф этиш мумкин:

1) Барча мессенжерлардаги билдиришномаларни ўчириб қўйинг.

2) Куннинг қайсидир қисмларидагина почта ва мессенжерларни текшириш учун вақт ажратинг.

3) Тезкорлик билан жавоб бермасангиз, осмон узилиб ерга тушмайди. Буни психологик жиҳатдан тан олиш керак холос.

Натижа:


1) Янада қийинроқ вазифа ҳамда ишларни тезда ва осонлик билан бажариш мумкин бўлади.

2) Узоқ вақт бажарилмай қолиб кетган ишларга вақт ажратиш имконияти пайдо бўлади.

3) Балки баъзан кўпроқ чарчашга тўғри келар – бир нарса узоқ вақт диққатни жамлаш осонмас.

4) Бироқ чарчаган ҳолатда уйқунинг кечиши анча яхшиланади.

Синаб кўринг!

Эркин таржима. Манба: https://vc.ru/p/stop-checking-news
Made on
Tilda