27/11/2017

Британиялик қиз айфонини йўқотгандан бир неча ой ўтиб унга паролни сўраб хат ёзишди

Британияда Линкольншир шаҳрида истиқомат қилувчи Бэт Фристоун исмли талаба қиз Манчестердаги клубларнинг бирида ўзига тегишли айфонни йўқотиб қўяди. Орадан беш ой ўтгач унга нотаниш аёл хат ёзади ва телефон топиб олганини айтиб, қиздан iCloud паролини сўрайди, деб ёзади Mirror нашри.

Бунга исбот сифатида нотаниш аёл қурилма хотирасидаги суратларни ва бошқа файлларни юборишга ваъда беради. Бироқ Бэт Фристоун қурилмада шахсий маълумотлар мавжудлигини важ қилиб, унинг таклифини рад қилади ва унга смартфонни қайтариб бериши учун 5 фунт миқдорида пул ўтказади. Пул нотаниш аёлнинг ҳисобига ўтгач, у изсиз ғойиб бўлади.

Қизнинг таниш инсонлари ҳам нотаниш аёлга телефонни қайтариб бериш борасида ёзган таклифлари ҳам жавобсиз қолади. Ҳозирда Бэт ушбу ҳолат бўйича полиция мурожаат қилган, дейилади нашр хабарида.

Made on
Tilda