09/10/2017

Project Loon лойиҳасининг шарлари бўрондан вайрон бўлган Пуэрто-Рикога уяли алоқани қайтарди

Google томонидан ишлаб чиқилган Project Loon лойиҳаси бундан бир неча йил олдин ўз ишини бошлаши керак эди. Бироқ лойиҳанинг ўта мураккаб технологияларга асослангани унинг амалга оширилишини орқага сурди.

Шундай бўлса-да Google мазкур лойиҳага тегишли шарлар имкониятини синов тариқасида намойиш қилишга муваффақ бўлди. Гап шундаки, компания яқинда кучли бўрондан вайрон бўлган Пуэрто-Риконинг айрим ҳудудларига ушбу лойиҳага тегишли йирик инновацион шарлар ёрдамида уяли алоқани қайта тиклаган.

Гарчи ҳозирда ушбу врқеа юзасидан тўлиқ техник маълумотлар тақдим этилмаган бўлса-да, келажакда учар шарлар орқали уяли алоқа ва интернетни тарқатиш имконияти мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Made on
Tilda