10 yanvar 12:10

Президент топшириғи: Ўзбекистонда интернет тезлиги энг камида тўрт баробарга оширилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2018 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  Президент матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, тегишли вазирлик ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Бугун мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва кундалик ҳаётга изчил жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йилда рақамли телевидение қамрови 88 фоиздан 100 фоизгача етказилди. Мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 7 фоизга ошиб, 22,8 миллионга етди. 2017 йилда ахборот технологиялари соҳасида 7,7 триллион сўмлик ёки 2016 йилга нисбатан 26 фоизга кўп хизмат кўрсатилди. Инвестиция дастури доирасида 260 миллион доллар ўзлаштирилди.

Йиғилишда эришилган натижалар алоҳида қайд этилар экан, 2018 йилда ва яқин истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.

Президентимиз ахборот технологиялари соҳасида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги, эришилган натижалар бошқа давлатларга қараганда анча паст кўрсаткичда эканлигини қайд этди.

Мисол учун: ахборот технологиялари соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши Жанубий Кореяда – 9 фоиз, Японияда – 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда – 4,7 фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингдаги 176 та мамлакат ичида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллагани исботлаб турибди.

Йиғилишда Интернет тармоғига уланиш қамровини кенгайтириш ва тезлигини ошириш, дастурий таъминот, телекоммуникация соҳасида етакчи хорижий компаниялар билан алоқа ўрнатиш, “Электрон Ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий Интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли, аҳолининг аксарият қисми Интернетдан фақат “Телеграм”да ёзишма учун фойдаланади, холос, деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича Интернетнинг ўртача тезлиги бизникидан 10 марта юқорилиги қайд этилди. Алоқа операторлари чекка ҳудудларда, автомобиль ва темир йўлларга яқин ҳудудларда телекоммуникацияларни кенгайтиришга сармоя киритмаётгани таъкидланди.

Мутасаддиларга Интернет нархини арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробарга кескин ошириш, 2020 йилгача эса МДҲ давлатлари даражасига етказиш чора-тадбирларини кўриш бўйича зарур топшириқ берилди.

Бугун “Хавфсиз шаҳар” ягона комплексини яратиш дастурига мувофиқ лойиҳанинг концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида 16 мингдан ортиқ камералар ўрнатиш, Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва Ситуация марказларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз ҳудуд”, “112” тизими, олий таълим муассасаларига имтихон топшириш жараёнларига видеокузатув ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини рўйхатга олиш тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.

Йиғилишда “Хавфсиз ҳудуд” ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган «Мирзо Улуғбек инновация маркази»да 140 дан ортиқ корхонага резидент мақоми берилиб, уларда айни вақтда 1000 дан ортиқ дастурчи мутахассис ишламоқда. Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилган Тошкент ахборот технологиялари университетида энг замонавий технологиялар ва таълим услублари кенг жорий этилмоқда.

2018 йилда халқаро тажрибани, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда, “2018-2021 йилларда “Электрон Ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш, “Мирзо Улуғбек инновация маркази» резидентлари томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар ҳажмини камида 2 баробарга ҳамда экспорт ҳажмини 1,8 баробарга ошириш, резидентлар учун чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилишда ва янги бозорларга чиқишда кўмаклашиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини уч йил ичида жаҳондаги энг обрўли 1 000 университет сафига киритишни таъминлаш,  соҳада жаҳонда етакчи бўлган университет ва компаниялар билан ҳамкорликни кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг хорижий стажировкаси ва малака оширишини кенг ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бунинг учун миллий кадрлар тайёрлаш ишлари ҳали талаб даражасида эмаслиги қайд этилди, мутасаддиларга дунёнинг йирик ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги корпорациялар билан тенглаша оладиган миллий операторимиз ва дастурчиларимизнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилишда “Ўзбектелеком” компаниясининг ишлаш самарадорлигини ошириш, телекоммуникация тармоқлари орқали халқаро телефон сўзлашувини ноқонуний амалга ошираётган субъектларга нисбатан молиявий жазо чораларини қўллаш, халқаро тажриба асосида почта тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, янада ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарорга мувофиқ: Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди; крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологиялари жорий қилинади; «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва […]

5 iyul 16:32

Ўзбекистон ва Афғонистон АКТ вазирликлари ўртасида меморандум имзоланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёби бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА. Унда телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, юқори тезликдаги транзит алоқа каналларини ташкил қилиш, икки мамлакат тармоқ […]

6 aprel 9:58

Шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова шахмат бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди. Туркиянинг Гебзе шаҳрида ўтказилган мусобақада Тоҳиржонова ва россиялик Александра Малцевская бир хил – 8,5 очкодан тўплашди. Фақатгина қўшимча кўрсаткичлар эвазига Россия вакили шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Бронза медаль эса 8 […]

17 sentyabr 18:19

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Ўзбекистон янги ташқи интернет каналларига уланади

Анъанавий «Google I/O 2018 Extended»да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий «Google I/O 2018 Extended» конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар «Google» компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди, деб ёзмоқда Хабар нашри. «Google I/O» – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция «Google» компанияси […]

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 1 апрелдан газ ва электр энергияси нархлари оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳаво йўллари ҳар бири 99 млн доллар бўлган 4 дона самолёт харид қилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Airbus A320neo янги тор фюзеляжли самолётларга эга бўлади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди. Авиакомпания лизинг асосида тўртта Airbus A320 туркумидаги Airbus A320neo самолётларини сотиб олади. “Булар тор фюзеляжли йўловчи реактив самолётларининг янгиланган версиясидир. Ўртача 150-200 ўринли бу самолётлар тежамкор двигатели ва […]

18 iyun 12:04

KFC Ўзбекистон бозорида ўз омадини синаб кўрмоқчи

KFC Ўзбекистон бозорида ўз омадини синаб кўрмоқчи

26 yanvar 18:34

Ўзбекистонда YouTube узилишлар билан ишламоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.YouTube сервиси Ўзбекистонда узилишлар билан ишлай бошлади. 3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси аввалига кириш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, эрталабга яқин эса сайт очилиши бутунлай тўхтади. 3 октябрь куни бутун дунё бўйлаб Instagram ишида кузатилган носозликдан фарқли ўлароқ, бу сафар узилишлар фақатгина айрим мамлакатларда рўй бермоқда. […]

4 oktyabr 10:51

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида 81-ўринни эгаллади

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида 81-ўринни эгаллади

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

“Дамас”лар ўрнига “Пежо”лар йўловчи ташийди

23 mart 15:17

«Dori-Darmon» АКдаги давлат улуши ишончли бошқарувга топширилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Президентнинг «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси бошқарув самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда. Ҳужжат лойиҳасида, истисно тарзида, тасдиқланган бизнес-режа параметрларига эришган тақдирда, «United Investment Healthcare Group» LLC компанияси (АҚШ) ваколатхонаси (бундан кейин — ишончли бошқарувчи) билан «Dori-Darmon» АК (бундан кейин — […]

24 avgust 18:27

Ўзбекистонда илк бор фоизсиз кредит берувчи ислом банки иш бошлаши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ҳужжат билан ислом банк иши ва молияси принциплари асосида татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши мумкин. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилади, деб ёзади Repost нашри. Президентнинг бу ҳақдаги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлашитирилган бўлиб, […]

17 мая 13:01

“Ўзбектелеком” Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри билан ҳамкорликни йўлга қўяди

“Ўзбектелеком” Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри бмлан ҳамкорликни йўлга қўяди

22 fevral 13:39

Ўзбекистонда янги бозорнинг шаклланиши – автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш ва бундан фойда кўриш

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Rent-car хизмати раҳбарлари фикрига кўра, автомобилларни ишончномасиз қисқа муддатли ижарага бериш низоми кучга кириши билан, ушбу бозор тоборо ўса бошлайди. Spot ушбу соҳада фаолият юритаётган 3 та компания билан Ўзбекистонда соҳанинг ўзига хосликлари, бизнес харажатларини қоплаш муддатлари ва соҳанинг кимга йўналтирилганлиги хусусида суҳбатлашди. Июль ойи бошида сенат […]

1 avgust 18:17

АҚШ ва Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия манбаларини биргаликда татбиқ этади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатларига соф, самарали, камхарж бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи дастурни ишга туширди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган «Келажак Энергияси» дастури ушбу соҳадаги сиёсий, норматив-ҳуқуқий, техник ва молиявий […]

8 sentyabr 11:14

Энди Ўзбекистонда суҳбат давомида уяли алоқа узилиб қолса, оператор жарима тўлайди

Энди Ўзбекистонда суҳбат давомида уяли алоқа узилиб қолса, оператор жарима тўлайди

14 mart 10:49

Ўзбекистон ихтирочи аёллари илк бор «KIWIE 2018»да қатнашиб, юқори ўринларни эгаллади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Кореяда ўтказилган Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси «KIWIE 2018»да Ўзбекистон олима аёлларидан профессор Карима Норқулованинг «Болғачали тегирмон» номли фойдали моделига патенти озиқ-овқат саноати йўналиши бўйича «Grand Prize»ни қўлга киритди. Шунингдек профессор Карима Норқулованинг «Қуритиш қурилмаси» ихтиросига патенти олтин ҳамда «Тугунакларни қурутиш усули» ихтиросига патенти кумуш медални қўлга киритди. […]

11 iyul 13:38

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида энг кўп медални қўлга киритишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади  Халқ cўзи газетасининг сайти. Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб […]

9 iyul 17:26

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,206 миллиард долларга камайди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари январь-август оралиғида 5%га қисқариб, 26,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотларида акс этган. Ўзбекистон олтин захираси умумий ҳажми август ойида 151 млн АҚШ долларига ошиб, 13,9 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Август ойида олтин захирасининг 6,83 тоннага кўпайди ва 1 […]

24 sentyabr 10:27

Ўзбекистондаги мактаблар автобуслар билан таъминланади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2019 йил 1 январгача мактаблар автобуслар билан  таъминланади, деб ёзмоқда «Халқ сўзи». Бу ҳақда 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев томонидан айтиб ўтилди. Шунингдек, президент, белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини […]

Ҳиндистон вазири интернетни қадимги ҳиндлар ихтироси деб атади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ҳиндистоннинг Трипура штати вазири Биплаб Деб интернетни қадимги ҳиндлар ихтироси деб атаб, интернет фойдаланувчиларининг кулгусини қистатди, деб ёзмоқда Кун нашри. Вазирнинг айтишича, интернет минг йил аввал мавжуд бўлган ва бунинг исботи сифатида қадимги ҳинд достони “Маҳобхарат”ни келтирган. Унинг фикрича, достондаги воқеалар нафақат интернет, балки сунъий йўлдош ҳам […]

19 aprel 18:38

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.ўш, ушбу кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади? “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарор билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан инновацион ғоя […]

4 oktyabr 10:54

Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади

Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади

7 fevral 10:34

Ўзбекистонда янги телеканал очилиши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги телеканал ташкил этмоқдалар, деб маълум қилмоқда Repost нашри. Шу муносабат билан вазирлик  янги ташкил этилаётган телеканалга  бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди. Айни чоғда телеоператорлар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф […]

23 mart 14:15

Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводи иш бошлаши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“УАЗ” МЧЖ Ўзбекистонда ўз автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Айни дамда музокаралар бошланғич босқичда”, — дейди “УАЗ”нинг МДҲ бўйича савдо бўлими бошлиғи Алексей Заболотнов. Бу ҳақда Халқ сўзи сайти хабар бермоқда. “Режаларимиздан бири – автомобилларимизни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Ўзбекистонда автомобиль бизнеси борасида жуда яхши […]

27 aprel 14:12

ФҲДЁ архивларида 19 асрдан бери сақланиб келаётган барча ёзувлар электрон кўринишга ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Қарорда асосий эътибор соҳада аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишни самарали механизмларини яратишга қаратилиб, бу борада тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва […]

13 iyun 10:15

Ўзбекистонда Google ва Facebook иш бошлаши маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Google​ компаниясининг Жамоатчилик ва ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Довон Эрнир компания келгусида Ўзбекистонда офис очишга қизиқиш билдиргани ва бунинг учун айрим шартларни маълум қилди. Бу ҳақда «Kun» Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва давлат ҳамда жамиятга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Ҳамзаевга таяниб хабар берди, деб […]

Наврўз байрами арафасида поезд чипта нархлари 2 баробарга арзонлашади

Наврўз байрами арафасида поезд чипта нархлари 2 баробарга арзонлашади

2 mart 11:21

Эстония Ўзбекистонга муқобил энергетикани ривожлантиришда кўмак беради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Эстония давлати Ўзбекистонга муқобил энергетикани ривожлантириш йўлида кўмаклашади. Мазкур лойиҳа Эстония ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Маълумот учун, айни пайтда Эстония тоза технологиялар жамғармаси Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма лойиҳа амалга оширмоқда. Унинг доирасида Тошкентда мазкур фонд таркибига кирувчи компаниялар эришган энг сўнгги натижаларни ўзида […]