20/09/2017

Pi Charge: cимсиз зарядлаш технологияси қандай ишлайди?

Ҳозирги пайтда қурилмаларни симсиз зарядлашга мўлжалланган Qi стандарти кенг оммалашган. У Android смартфонларда анчадан буён мавжуд бўлса, яқинда эса iPhone 8 ва iPhone X смартфонларига ҳам қўлланилди. Шундай бўлса-да, ушбу стандарт қурилмаларни симсиз зарядлаш учун яқин радиусдаги контактни талаб қилади. Шу боис бўлса керак, Pi компанияси ушбу камчиликни бартараф қилишга қарор қилган.

Янги Pi Charge технологияси худди Qi сингари манитли индукциядан фойдаланади, бироқ у мазкур индукцияни смартфон жойланган томонга нурга ўгириб йўналтиридиган қўшимча технологияга эга. БУ эса смартфонни асосий смартфондан 30 см радиусда зарядлаш имкониятини беради.

Янги зарядлаш қурилмаси 2018 йилда сотувга чиқади, нархи 200 доллардан пастроқ бўлиши кутилмоқда, дейилади Hi-Tech.Mail.Ru хабарида.
Made on
Tilda