10 мая 11:44

«Paynetт» ҳамда «LEBAZAR.UZ» асосчиси АКТ вазирлиги Жамоатчилик кенгаши раиси бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Жорий йилнинг 7 майида АКТ вазири Азим Ахмедхаджаев раислигида вазирлик қошида 2018 йилнинг 4 майида тузилган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг I йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Жамоатчилик кенгашининг бош мақсади вазирлик олдида турган энг муҳим вазифаларни белгилаш ва амалга оширишда шаффофлик ҳамда самарадорликни таъминлаш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш орқали вазирлик фаолиятига нисбатан жамоатчиликнинг ишончини оширишдан иборат.

Шу билан бирга, Жамоатчилик кенгаши вазирлик ҳамда бошқа давлат органлари ташаббуси билан шакллантирилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаларида иштирок этиши, давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши, соҳани ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида янги технологияларни татбиқ қилиш бўйича хорижлик эксперт ҳамда IТ-компанияларни жалб қилиш чорларини кўради.

21 нафар аъзодан иборат Кенгаш таркибига АКТ соҳаси консультантлари, мобиль алоқа, электрон тўлов тизимлари, дастурий таъминот ишлаб чиқариш ва бошқа соҳа вакиллари киритилган.

Photo: mitc.uz

Дастлабки йиғилишида кўпчилик овоз билан «Пайнет» ҳамда «LEBAZAR.UZ» лойиҳалари асосчиси, тадбиркор Б.Орифжонов Жамоатчилик кенгашининг раиси этиб сайланди. Шунингдек, «SAP» компаниясининг (Ўзбекистон) ривожлантириш бўйича директори Л.Адҳамов Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, вазирликнинг Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи С.Мираҳмедов Кенгашнинг масъул котиби этиб сайланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг I йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тасдиқланган йўл харитасида кўзда тутилган 2018-2020 йилларда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича лойиҳалар режаси муҳокама қилинди. Кенгаш аъзоларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари асосида вазифалар белгилаб олинди.

Манба: xabar.uz

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий