04/08/2017

Совутгич, олдимга кел, ичингда нима бор? Panasonic овоз билан бошқариладиган робот-совутгични намойиш қилди

Айни кунларда Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2017 кўргазмаси доирасида Япониянинг Panasonic компанияси овоз билан бошқариладиган робот-совутгични намойиш қилмоқда, деб хабар бермоқда 3D News нашри.

Автоном тарзда ҳаракатлана оладиган ушбу совутгич турли овозли буйруқларга жавоб беради. Масалан, уй эгаси ёки меҳмон совутгични олдига чақириши, ундан керакли маҳсулотни олиши ва уни яна ўз ўрнига жўнатиши мумкин.

Қурилмага ўрнатилган махсус сенсорлар унга ҳаракат давомида турли тўсиқларни айланиб ўтишга ёрдам беради. Ускуна ёши улуғ, шу билан бирга, кам ҳаракатли инсонларга кўмак беришга мўлжалланган. Ҳозирда ушбу ускуна прототип босқичида бўлиб, келгусида Panasonic унинг устига таомни қизитадиган печка ўрнатишни режалаштирмоқда.
Made on
Tilda