13/11/2017

АҚШнинг Огайо штатида футбол ишқибозлари ўзига хос усулда Apple`нинг устидан кулишди

АҚШнинг Огайо штатида ўтказилган ўйин давомида футбол ишқибозлари ўзига хос усулда Apple`га яна бир марта iOS 11 версиясида мавжуд бўлган хатолик ҳақида эслатиб қўйишди, деб ёзмоқда TJournal сайти. Улар трибунада OHIO cўзи ўрнига "А[?]" белгисини ҳосил қилишган.

iOS 11 версиясида аввалроқ инглизча I ҳарфини ёзиш пайтида автоалмаштириш функцияси рўйхатида "А[?]" пайдо бўлар эди.

Ҳозирда ушбу носозлик операцион тизимнинг янги версиясида тузатилгани хабар қилинмоқда.
Made on
Tilda