29 noyabr 15:37

Қозоғистонда “Apple Pay” ишга тушди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

“Apple” томонидан мобил тўловлар учун ишлаб чиқилган ушбу тизим 2014 йилда ишга тушган эди. Унинг ёрдамида “Apple” маҳсулотларининг эгалари NFC (“контактсиз яқин алоқа”) технологияси ёрдамида харидлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин. Тўловни тасдиқлаш учун “Touch ID” ёки “Face ID” технологиясидан фойдаланилади.

Шунингдек, ушбу тизимдан интернетдаги тўловлар учун ҳам фойдаланиш мумкин.

“Бутун дунёда машҳур бўлган мазкур тўлов тизимининг Қозоғистонда пайдо бўлиши анъанавий “пластик карта”лардан воз кечиш томон ташланган яна бир қадамдир. Мижозларимиз контактсиз тўловларнинг қулайлиги ва хавфсизлигига муносиб баҳо бера олади”, – деди Қозоғистондаги Евроосиё банки бошқаруви раиси Павел Логинов.

“Биз ўз мижозларимизга ушбу содда ва қулай контактсиз тўлов воситасини тақдим этишдан мамнунмиз ва эквайринг инфратузилмамизни “Apple Pay”ни қабул қилишга тайёр қилиб қўйганмиз. Қозоғистонга ушбу технология кириб келганидан сўнг, энди уйдан кўчага чиқаётганда олиб чиқиш лозим бўлган ягона нарса смартфон бўлиб қолди”, – деди “Halyk Bank” бошқаруви раиси Умут Шаяҳметова.

Қозоғистон “Apple Pay” тўлов тизими ишлашни бошлаган жаҳондаги 29-мамлакатга, Марказий Осиёда эса илк давлатга айланди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам “Apple Pay”, “Samsung Pay” ва бошқа контактсиз тўлов тизимларини татбиқ этиш учун шароитларни ҳозирлаш режаланган. Бу Ўзбекистон президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Қарорда белгиланган муддатларга кўра, Ўзбекистонда бу технология 2020 йилдан аввал пайдо бўлмайди.

Манба: Turon24

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Қозоғистон нега ўз сунъий йўлдошларини учириш учун “Роскосмос”ни эмас, АҚШнинг “SpaceX”ини танлади?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.6 ноябрь куни “Интерфакс” “Қозоғистон иккита илмий-техник сунъий йўлдошини учириш учун Американинг “Falcon”ини танлади” дея хабар берди. “Turon24 Science” таҳлил гуруҳи нега Қозоғистон сунъий йўлдошларини орбитага чиқариш учун қўшни мамлакат, яъни шу йўналишдаги олдинги ҳамкори ва стратегик шериги – Россиянинг “Роскосмос”ини эмас, узоқдаги АҚШ компанияси – “SpaceX”ни танлаганини […]

4 dekabr 18:46