29/08/2017

Ўзинг истаган ўйинчоқни ясаб ол: болалар учун Toybox номли 3D принтер тайёрланди

Стартапларни молиявий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган Indiegogo платформасида Toybox номли 3D принтерни ишлаб чиқиш лойиҳаси ишга туширилди, деб хабар бермоқда Gagadget. Қурилмадан фойдаланиш жуда қулай, ортиқча эътиборни талаб қилмайди ва кўпчилик учун қизиқарли.

Toybox диаметри 1,75 мм бўлган PLA-пластикдан турли шакллар босишга мўлжалланган. Қурилмага тегишли iOS ва Android иловаларида 500 дан ортиқ ўйинчоқ моделлари мавжуд. Шунингдек, унга шахсий моделлар ва бошқа манбалардан олинган нусхаларни қўшиш имконияти ҳам бор. Принтердан 5 ёшдан катта бўлган болалар фойдаланиши мумкин.
Принтер 2018 йилнинг бошида 250 доллар нархида сотувга чиқарилади. Лойиҳа учун талаб этилган 40 000 доллар маблағ деярли йиғиб бўлинган.
Made on
Tilda