28 мая 12:56

«OPPO Find X» — 15 дақиқада 100 фоиз қувват олувчи смартфон

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Хитойлик инсайдерлар «OPPO Find X» флагманининг техник тавсифларига оид маълумотлар билан бўлишди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, янги қурилма компаниянинг энг илғор технологиялари билан жиҳозланади, деб ёзмоқда Хабар нашри.

«OPPO Find X» га 6,43 дюймли дисплей, саккиз ядроли «Qualcomm Snapdragon 845» процессори, 5 гигабайт тезкор хотира ва 256 гигабайт ички хотира ўрнатилади.

Шунингдек, маълум қилинишича, смартфонга беш каррали оптик яқинлаштиргичга эга иккиталик камера ўрнатилади. Бунда олинаётган тасвирнинг сифати умуман бузилмайди. Мазкур технология 2017 йилнинг бошида намойиш этилганди.

Смартфоннинг яна бир ўзига хос жиҳати — унга 3500 мА/соат сиғимга эга аккумулятор ўрнатилади. У «Super VOOC» тезкор қувватланиш технологияси билан жизоҳланган бўлиб, 15 дақиқа ичида аккумулятори 100 фоиз қувват олади.

«OPPO Find X»нинг оммага тақдим этилиш санаси ҳозирча номаълум.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий