14/07/2017

Матрица киносидаги Нео ҳайратда: Илон Маск стартапи яратган сунъий интеллект Dota 2 ўйинида энг зўр ўйинчиларни ер тишлатди

Яқинда ўтказилган The Internetional 2017 номли киберспорт турнирида OpenAI лойиҳаси томонидан яратилган бот Dota 2 ўйинида малакали геймерларни ортда қолдирди. Мазкур лойиҳа Tesla ва SpaceX каби компаниялар раҳбари Илон Маск томонидан молиялаштирилади.

The Verge нашрининг маълум қилишича, мазкур бот бор-йўғи икки ҳафта давомида нейрон тармоқлар орқали ўйинни ўрганиб борган. Илон Маск ушбу ҳодисани ботнинг киберспорт соҳасида илк марта инсон устидан ғолиб бўлиши деб эътироф этмоқда.

Сунъий интеллект Dota ўйини бўйича энг кучли геймерлардан бири Даниил Ишутин билан куч синашган ва уни катта ҳисоб билан мағлубиятга учратган. Ботнинг айрим ҳаракатлари худди инсон онги томонидан қабул қилинган қарорларга ўхшаган.

Dota ўйини, геймерларнинг фикрича. Жамоавий тартибда ўйналадиган энг мураккаб дастурлардан бири саналади.
Made on
Tilda