7 yanvar 22:54

“Омахалик бизнес-гуру” Уоррен Баффет ҳақида

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Жуда қизиқ ҳолат – дунёдаги энг бой киши ҳақида ҳамма билади, лекин иккинчи, учинчи, тўртинчи ўриндагилар ҳақида на Ўзбекистонда, на Россияда яхши билишади. Биз бу камчиликни тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Ушбу мақола билан биз дунёдаги энг бадавлат кишилар ҳақидаги туркум мақолаларни бошлаймиз. Forbes журнали маълумотларига кўра, 2010 йил якунлари бўйича бойлар рўйхатининг иккинчи ўрнида Уоррен Баффетт (Warren Buffet) туради.

Америкалик ушбу буюк бизнес-гуру, сўнгги пайтларнинг энг таниқли сармоядори вақтида 31500 долларга сотиб олинган уйда истиқомат қилади, бутун мамлакатга ‘Mae West’ номи билан машҳур бўлган ширин мағизли кулчалар билан тушлик қилади ва айни пайтда 36 миллиард долларлик мулкка эга (ҳозирги пайтда бир млрд. оз ёки кўп бўлиши мумкин).

Дональд ва Милдред Отмер (Donald and Mildred Othmer) оддий жуфтликлардан бири эди. Ота – Бруклиндаги Политехника Университети химия кафедраси профессори ва кичкинагина маслаҳатчилик ширкати эгаси. Она эса – Нью-Йоркда санъатшуносликдан дарс бериш билан шуғулланади. Уларнинг фарзанди йўқ эди.

Хуллас, ҳаммаси оддий. Лекин Дональд ва Милдред Отмер оламдан ўтгандан кейин (в 1995 ва 1998 йилларда), уларнинг унчалик ҳам оддий одам бўлмаганлиги маълум бўлди. Университет банкротлик ҳолатига тушай деб қолганда кутилмаганда унга 175 миллион долларлик кўмак келиб тушди. Ва бу ҳаммаси эмас: умумий ҳисобда ушбу жуфтлик турли ҳайрия ташкилотларига 340 млн. доллар мерос қолдиришганлиги маълум бўлди.

Билл Гейтс и Уоррен Баффет

Отмерларни билганлар, бу оддий фуқароларнинг қандай қилиб бунча пули бўлиши мумкинлигини тушунолмай ҳалак эди. Ахир вафотларидан кейин улардан қолган мулк 750 млн. долларга баҳоланди. Бир оз фикрлайдиган киши, уларнинг туғилган шаҳри Омаха эканлигига эътибор беради. Омаха эса, ҳар қандай сармоядорга маълумки, Уоррен Баффеттнинг – замонамизнинг энг йирик акциялар бозори сармоядори истиқомат қиладиган жой. Тақдир тақозоси билан у юқорида тилга олинган Отмерларнинг эски дўстларидан бири эди. Гап шундаки, узоқ 60-йилларда эр-хотин ўзларининг 25000 долларлик жамғармасини ўша пайтда ҳеч кимга маълум бўлмаган Уоррен Баффеттга ишониб топширади. У эса пулларни дарҳол Berkshire Hathaway Inc. компаниясига тикади ва кўриб турганингиздек, адашмайди. Баффетнинг моҳир раҳбарлигида пулларга компаниянинг ҳар бири 42 доллар бўлган акциялари ҳарид қилинади. Дональд Отмер вафот этган 1995 йилга келиб, ўша ҳар бир акциянинг баҳоси 30 000 долларга чиқиб кетади. Ҳозирги вақтда эса уларнинг баҳоси яна ошиб, ҳар донаси 68 000 долларга етган.

Отмерлар оиласи тажрибаси кўрсатишича, агар сиз 1965 йилда Berkshire Hathaway компаниясига 10000 доллар пул тикканингизда бугунга келиб у 50 миллион долларга айланган бўлар эди.

Хўш бу тушлик ўрнига кулча ейдиган ва айни пайтда бойлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган иккинчи минг йиллик суперқаҳрамони ким?

Уоррен Эдвард Баффетт (Warren Edward Buffett) АҚШ Омаха штатида 1930 йилда туғилди. Унинг отаси Говард Баффетт биржада маклер ва республикачи конгрессмен эди.

Болалик чоғларидаёқ Уоррен ҳисоб-китобга жуда усталиги билан дўстларини ҳайрон қолдирар эди. У Америка шаҳарлари аҳолисининг сонларини осонлик билан эслаб қоларди. 11 ёшида эса отаси шуғулланаётган ишга қизиқиш билдира бошлади. Ўша йили Уоррен Cities Service Preferred компаниясининг ҳар бири 38 доллар турадиган учта акциясини сотиб олади.

Уоррен акцияларни ҳарид қилгандан кейин уларнинг нархи 27 долларга тушиб қолди, лекин икки кундан кейин 40 долларга кўтарилди. Ёш Баффет таваккал қилишни истамай акцияларни сотиб, биринчи операциясидан 5 доллар ишлади. Аммо бир ҳафта ўтиб, ўша акцияларнинг баҳоси 200 долларга кўтарилганини кўрган ёш сармоядорнинг қайғуси чексиз эди. Бу воқеа Баффет учун биринчи қаноат дарси бўлди.

Ўсмирнинг тиним билмас тадбиркор бўлганлигини тан олиш керак. У гоҳ акция сотишга тушар, гоҳида ўтмай қолиб кетган молларни сотиш билан шуғулланар, 14 ёшида эса 1200 долларга Небраска штатидан 40 акр ер сотиб олади ва тез орада уни маҳаллий фермерга ижарага беради. Иш юришиб кетади. Вақт ўтиб Баффет Бенджамин Грэмнинг ” Интеллектуал Сармоядор” китоби билан танишади. Бу асар унинг севимли китобига айланади. Китоб сармоядорларга Уолл-Стритни қамраб олган тамойилларни ҳисобга олмай, ҳақиқий нархидан паст қийматда сотилаётган акцияларни излаб топиб, харид қилишни маслаҳат берар эди.

Аммо ҳаммага маълумки, бундай акцияларни топиш унчалик ҳам осон эмас. Бунинг учун катта чидам ва кўплаб компаниялар балансларини таҳлил қилиш талаб этилади. Айнан шу ерда Баффетнинг математик хотираси иш берди. Олий маълумот олгандан кейин Баффетни Гарвард Бизнес-Мактабидан кетади. Умидини узмаган Уоррен Нью-Йоркни забт этишда давом этади ва севимли муаллифи Бенджамин Грэм қошига бориб, Колумбия Университетига киришга ҳаракат қилади. Иқтисодиёт бўйича бакалавр даражасини олгандан кейин у университетга қабул қилинади, Грем эса унинг бевосита раҳбари этиб тайинланади.

Бизнесмен Уоррен Баффет

Грем бозорга фойда нуқтаи назаридан туриб ёндашар эди. Ҳақиқатдан ҳам, ҳали ўсиши мумкин бўлган акцияларга пул тикиш жуда тўғри ёндашув, лекин Баффет тезда Грем қоидаларининг чегарасини кўради. Уоррен ўз-ўзига йўлга қўйилган бизнесларни адолатли баҳода сотиб олган яхшими ёки чўкаётган бизнесларни бир-неча баробар арзонига сотиб олган яхшими, деган савол беради. Шундай қилиб, у 1957 йилда Омахага қайтади ва биринчи сармоядорлик ўртоқлик жамияти тузади. Қизиғи шундаки, у Омахалик бир гуруҳ сармоядорларни ишонтиришга муваффақ бўлади. Уларнинг ҳар бири Баффетга 25 000 доллардан маблағ топширади, унинг ўзи эса ишга бор-йўғи 100 доллар маблағ тикади.

Уни компаниянинг бош директори қилиб тайинлашади ва иш бошланади. Уоррен ўзининг нуқтаи-назарига кўра фойдали бўлган акцияларни сотиб ола бошлайди. У ўз олдига Dow Jones ўсишини йилига 10 фоиз фойда билан ютишни мақсад қилиб қўяди. 1969 йилга келиб, ўртоқлик жамияти тарқатиб юборилганда Баффетнинг сармоялари 29.5 фоизга ўсган эди (солиштириш учун: худди шу вақт ичида Dow кўрсаткичи атига 7.4 фоизга ўсган эди).

1962 йилда Баффетт New Bedford, Mass акцияларини сотиб олишни бошлайди, аниқроғи уни Berkshire Hathaway номли текстиль заводининг донаси 8 доллар бўлган акциялари қизиқтириб қолган эди. Ўша пайтларда америка текстиль саноати хорижий ишлаб чиқариш рақобатчилиги туфайли чўка бошлаган эди. Лекин бу ҳол Баффеттни чўчитмади, у Беркшир пойтахтини, шу жумладан, суғуртани ривожлантира бошлади.

Бу оқибатда Баффетнинг классик юриши бўлиб чиқди. Ўша пайтларда суғурта компаниялари бошқаларга қараганда яхши сармояланар эди. Суғурта тўловлари олдиндан тўланар, демак, келажакда турли жамғармалар ташкил қилиш учун нақд пул тушуми таъминланар эди. Бундай жамғармалар “сузувчи” жамғармалар деб аталар, ва тез оради Беркшир миллионлаб доллар “ишлаб чиқара” бошлади. Баффет топган механизм ишлади ва бу 1930 йиллардан бери карахт ҳолда ётган иқтисодиёт учун энг катта янгилик бўлди.

Баффет бу билан чекланиб қолмади ва сармояларни кўпайтиришнинг бошқа йўлларини излашда давом этди. Уоррен таянч нуқтаси тиклангач, қиймати ўсадиган компаниялар акциялари билан ўз сармоя портфелини тўлдиришда давом этди.

Уоррен Баффет в молодости

Баффет афсонавий сармоядорга айланаётган бир пайтда унинг шахсий ҳаётини унчалик ҳам омадли деб бўлмайди. Бошида уни барча ишларида қўллаб қувватлаган хотини Сьюзен Т. Баффетт ҳам Беркшир бошқарувида ишлар ва бир вақтнинг ўзида ширкатнинг энг катта таъсисчиларидан эди. Лекин жуфтлик 1977 йилдан, Сьюзен – ўша вақтларда кабаре қўшиқчиси ва аёлларнинг аборт қилиш хуқуқининг ашаддий тарафдорларидан бири, – Омахадан Сан-Францискодаги штаб-квартирага кўчиб ўта туриб эрига Омахадаги француз кафесининг латвиялик официанткаси Астрид Мэнксни (Astrid Menks) таништирган кундан бошлаб деярли бирга яшамайди. Айнан Астрид Мэнкс унинг ҳамкори ва дўсти бўлди. Шу вақтдан бошлаб, ҳатто дўстлар ва қириндошларга жўнатиладиган совғаларга ҳам “Уоррен, Сьюзи ва Астриддан.” деб ёзилар эди.

Баффетнинг уч фарзанди билан муносабатларини ҳам мақтарли деб бўлмасди. Ўғли Говард отасига ферма сотиб олиш ғоясини айтганида Уоррен ўғлига ўзига хос тарзда ёрдам беришни таклиф қилди: Уоррен Баффет фермани сотиб олади, ўғли эса уни отасидан ижарага олиб, унга фоиз тўлайди. Говард ишни бошлаш учун ҳар қандай шартларга тайёр эди. Унинг отаси фермага олти йил давомида фақат икки марта ташриф буюрди. Ва бу Баффетнинг хасислиги ҳақидаги ягона мисол эмас. Кунлардан бир куни қизи отасида автомобилини аэропорт гаражидан олиб чиқиш учун пул сўраганида, қизини отасидан 20 доллар олгани ҳақида тилхат ёздиришга мажбур қилган эди.

Бундай муносабат Баффетни мизантроп сифатида характерлайди. Улкан бойлиги бўлишига қарамасдан Баффет хайрия ишларини ёқтирмайди. Кўплаб катта тижоратчилар умри охирида хайрия ишлари билан шуғулланишларига қарамасдан, Баффетнинг уларга қўшилиш нияти йўқ. Шу сабабли уни кўп танқид қилишади ва хасис деб аташади. Унинг сиёсий қарашлари либералликка яқин. 60-йилларнинг охирида у аборт қилиш ҳуқуқи муаммоларига қўшилиб қолди ва Омаха қишлоқ клубларини бирлаштириш устида ишлади. Лекин Баффетнинг 1960 йилда таъсис қилинган жамғармаси унинг бойлигидан, Уорреннинг уч боласи борлиги ва хотини улкан бойлигининг ягона меросхўри бўлишига қарамасдан, арзимас чақалар олади холос (йилига бор-йўғи 11-12 млн. доллар).

Яқинда Баффет ўзининг 99% бойлигини ўз жамғармасига васият қилиб қолдиришини маълум қилди: шундан кейин жамғарма мамлакатнинг энг кучли жамғармага айланиши мумкин.

Ҳақақатдан ҳам, эртами-кечми, данёнинг энг йирик сармоядори ҳаётни тарк этади. Шунда Berkshire Hathawayга аҳволи нима бўлади? Тахмин қилиш мумкинки, бу Уолл Стритдаги энг катта драмалардан бири бўлади. Компания акциялари юқори баҳоси, акциялар энг катта пакетининг эгасига тўғридан-тўғри боғлиқ, чунки айнан у компания ишчанлигини таъминлаб турибди. Баффетни бу лавозимида муносиб алмаштириши мумкин бўлган одам борми? Баффетнинг ўзи бундай одам топганлигини маълум қилди, лекин унинг кимлигини айтмади: балки у Баффетнинг эски ҳамкори Чарли Мунгер, ёхуд Government Employees Insurance Co. раиси Лу Симпсондир?

Барибир, Berkshire Hathawayга бирон нима бўладими, йўқми, Уоррен Баффет томонидан берилган дарслар дунёнинг ҳамма томонларида ўрганилмоқда ва навбатдаги ҳали кичкина ‘Баффеттлар’ сармоя тикиш мактабига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ҳаётини тинчгина ўтказган, лекин яхшигина маблағ тўплашга улгурган Бруклинлик Дональда ва Милдред Отмерларни эслайсизми? “Бу камтар жуфтлик ягона эмас, бундайлар анчагина”, деди Баффет ‘New York Times’ газетасига 1998 йилда берган интервьюсида. “Бундай жуфтликлар анча кўп, ва улар камтар Отмерларга қараганда анча бой.”

 

Манба: BIZPLAN

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий