25/10/2017

Стенфорд олимлари зилзилани олдиндан аниқлаш учун интернет кабеллардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда

АҚШнинг Стенфорд университети олимлари зилзилаларни олдиндан аниқлаш учун толали кабеллардан фойдаланишни таклиф қилилшмоқда, деб ёзади ШЕС сайти. Ҳозирда сейсмик фаолликларни кузатиш учун махсус сейсмографик тармоқдан фойдаланилади. Гарчи бундай детекторлар яхши натижа қайд этса-да, юқори нархи туфайли зич сейсмотармоқни ҳосил қилишни мураккаблаштиради.

Стенфорд тадқиқотчилари бунинг ўрнига толалаи кабелларни қўллашни маслаҳат беришмоқда. Толали кабелга юборилган лазер нури ундаги бўшлиқ бўйлаб тарқалади ва амалдаги ҳаракатларни кўрсатади. Бу эса кабелнинг ҳолатига қараб зилзила эҳтимолини аниқлашга имконият беради.

Бироқ ушбу амал учун кабелларни мустаҳкам тарзда ўрнатиш талаб этилади. Олимлар кабелларни қувур ичига жойлаган ҳолда тажриба ўтказишди (одатда, алоқа кабеллари учун ҳам худди шундай усул қўлланилади): жами 4,8 километрга чўзилган тажриба кабели ёрдамида тадқиқотчилар бир йил давомида 800 дан ортиқ сейсмик силкинишларини аниқлашган, улар ичида 2017 йилнинг сентябрь ойида содир бўлган Мексикадаги зилзила ҳам бор.

Олимларнинг хулса қилишича, эндиликда жаҳон сейсмографлари янги воситалар орқали эмас, шунчаки телекоммуникацион компанияларнинг толали алоқа кабеллари орқали ер силкинишларини кузатишлари ва зилзила тўғрисида олдиндан хабардор бўлишлари мумкин.
Made on
Tilda