18/10/2017

Аломат-робот 2: Британиялик тадқиқотчилар роботларни мустақил ҳосил етиштиришга ўргатишмоқда (Видео)

2016 йилнинг октябрь ойидан бошлаб британиялик олимлар жаҳонда биринчи марта инсон аралашувисиз ҳосил етиштирадиган роботларни лойиҳалаштиришни бошлаган эдилар. Улар трактор ва комбайнлар ишини GPS ёрдамида уруғ сочиш ва ҳосилни йиғиш мақсадида автоматлаштиришди. Орадан бир йил ўтиб олимлар мазкур лойиҳанинг натижаси билан ўртоқлашдилар.

Тажриба учун футбол майдонидан сал кичикроқ ер ажратилди. Трактор орқали уруғлар автоматлаштирилган режимда экилгандан кейин, уларнинг ўсиши ва ҳолати дрон ва бошқа квадрокоперлар орқали кузатиб борилди. Лойиҳа шартига кўра тадқиқотчиларнинг тажриба майдонига кириши ман қилинган ва барча ишларни олдиндан робот-машиналар бажариши режалаштирилган эди.
Унган-ўсган арпа ҳосили яқинда Sampo комбайни ёрдамида йиғиб олинди. Лойиҳа муаллифларининг фикрича. Бундан автоматлаштирилган ускуналар келгусида фермерларнинг меҳнатини енгиллаштиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, улар йирик техника воситалари тупроққа қобиғига зарар етказишини қайд этиб, имкони борича енгил модификациядаги қурилмалардан фойдаланишни тавсия этишган.

Лойиҳа илмий мақсадда ташкил этилганлиги боис унга сарфланган харажатларни оқламаган.

TJournal материаллари асосида тайёрланди.
Made on
Tilda