03/07/2017

Ўзбек тилида сўзлаша оладиган робот яратган Олимжон Тўйчиев вазир ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбек тилида сўзлашадиган робот ихтирочиси 25 ёшли Олимжон Тўйчиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб ёзмоқда Daryo интернет-нашри.

Олимжон 1991 йил 27 октябрда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида таваллуд топган. 2014 йилдан буён Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети технопарк янги лойиҳалар бўйича муҳандиси вазифасида ишлаб келаётганди. 2015 йилда ушбу университетнинг бакалавр йўналишини тамомлаган. 2017 йили эса Германиядаги Хоффенхайм университети магистратурасини тугатган. Рус, инглиз, немис, итальян тилларида эркин сўзлаша олади. "Шуҳрат" медали билан мукофотланган.
Made on
Tilda