8 iyul 10:50

Одноклассники гуруҳлар учун жонлантирилган муқоваларни жорий этди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Одноклассники ижтимоий тармоғидаги гуруҳ администраторлари гуруҳлар учун жонлантирилган муқоваларни юклаш имкониятига эга бўлди. Энди ОК ҳамжамиятларида бир неча клик орқали жўшқин муқовага бештагача суратларни ўрнатиш мумкин бўлиб, улар обуначилар эътиборини жалб этган ҳолда бир бири билан алмашиб туради. Жонлантирилган муқовалар бренд ва маҳсулот ҳақида маълумот бериши ҳамда саҳифани бошқалар орасидан ажратишга ёрдам бериши мумкин.

ОКдаги муқовалар нафақт ҳамжамиятни брендлаштириш, балки суратлар кетма-кетлиги ёрдамида ҳамжамият тарихи ҳақида айтиб бериш имконини беради. Янги восита масалан, гуруҳ янгиликларини, танлов ёки акция шартларини улашишга, кайфият яратиш учун расмлар, обуначилар фотосуратларини, оммабоп товарлар суратларини ва бошқаларни юклашга ёрдам беради.

Шунингдек, жонлантирилган муқовалар бизнес учун ҳам фойдали бўлади, чунки фойдаланувчи бренд тўғрисида 5 карра кўп маълумотни кўради. Бунда компания гуруҳга ташриф буюрувчига товарлар ва хизматлар, чегирмалар ва акциялар ҳақида дарҳол хабар беради, муқовадаги компания тарихи эътиборни жалб этади ҳамда обуначиларни барча суратларни кўриб, гуруҳда ушланиб қолишга чорлайди.

TutuOzon и Bon Appetit гуруҳлари жонлантирилган муқоваларни биринчилардан бўлиб синовдан ўтказдилар. Шу тариқа, саёҳатлар онлайн-хизмати саёҳатларга оид илҳомлантирувчи фотосуратларни жойлаштирди, Ozon муқовалар ёрдамида ўз товарларига ёзги акциялар ҳақида эслатиб ўтди, Bon Appetit эса пазандалик ҳамжамияти сифатида озиқ-овқат ва таомларнинг иштаҳани қўзғайдиган тасвирларини жойлаштирди.

Муқовани ҳар қандай мосламада ўрнатиш ва созлаш мумкин. Бунинг учун фойдаланувчи администратор бўлган гуруҳдаги “Редактировать обложку” (“Муқовани созлаш”) тугмасини босиш керак. Кўринадиган менюда мослама турига боғлиқ ҳолда “Настройки обложки” (“Муқова созламалари”) ёки “Мобильная обложка” (“Мобил муқова”) опциялари юзага келади. Шундан сўнг 1дан 5тагача сурат юклаш мумкин. Ҳар қандай тасвирни веб-версия учун 3:1 форматга ва мобил иловалар учун 4:3 форматга мослаштириш мумкин.

 

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Одноклассники қўллаб-қувватлаш хизматига эга, аноним тартибда ишловчи чат фаолиятини бошлаб юборди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Одноклассники рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчиларга онлайн-чатда ижтимоий тармоқлар ўртасида биринчилардан бўлиб ёрдам бера бошлади деб ёзади Кун нашри. Паролни ўзгартириш ёки ўчирилган профиль билан боғлиқ масалаларни энди қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари билан шахсий ёзишмалар орқали, ижтимоий тармоқ саҳифасига кирмаган ҳолда ҳал этиш мумкин. Рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчилар мурожаатларининг 70 фоизи […]

27 fevral 10:51

​“Первый канал” ўз эфирини “Одноклассники”да узата бошлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.28 январдан бошлаб “Первый канал” ўз телевидение эфирини “Одноклассники” ижтимоий тармоғида узата бошлади. Энди фойдаланувчилар канал янгиликларини, сериалларни ва шоуларини ижтимоий тармоқдан чиқмаган ҳолда, “Первый канал”нинг расмий гуруҳида ёки ОК видеовитринасида томоша қилишлари мумкин. Бугун соат 21.30 да нафақат томошабинлар, балки “Одноклассники” фойдаланувчилари ҳам “Ланцет” сериали премьерасини томоша қилиши мумкин. Бош […]

31 yanvar 14:47