11 oktyabr 20:05

ОАВ: Sony компанияси PlayStation 5 ўйин қурилмасини яратмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Sony компанияси PlayStation 5 ўйин қурилмасининг янги авлодини яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Кеничиро Ёшиданинг яқинда берган интервьюсига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.

Интервьюда компания раҳбари янги қурилмани чиқариш зарурати ҳақида маълум қилган. PlayStation 5’нинг яратилаётгани ҳақида аниқ тасдиқлар йўқ, бироқ бир қатор ОАВлар гап айнан ўйин қурилмаси ҳақида кетаётганига ишонмоқда.

Аввалроқ, PlayStation 4’нинг ҳаёт цикли якуни ҳақидаги баёнот фонида қурилманинг янги авлоди яратилаётгани бўйича хабарлар тарқалган эди.

Шу билан бир вақтда, компания PlayStation 4’ни савдодан олиб ташлаш ёки савдони қисқартиришга шошилмаяпти.

 

Манба: DARYO

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий