28 iyun 10:23

Норвегия электр авиацияга ўтади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Нефт ва табиий газнинг Ғарбий Европада энг йирик экспорт қилувчиси саналган Норвегия ҳукумати йўловчиларни электр авиация орқали ташишга босқичма-босқич ўтиш дастурини қабул қилди. Avinor аэропортлари норвегия оператори буюртмаси бўйича Alpha Electro электросамолётини синовдан ўтказган словен авиақурувчи компанияси Pipistrel берган хабарларга кўра, ҳукумат 2040 йилгача барча маҳаллий йўловчи авиаташувларни электр учувчи ускуналардан фойдаланишга тўлиқлигича ўтказишни режалаштирган.

орвегиянинг янги дастури мамлакат корхоналари ва компаниялари томонидан углекислота газлари чиқаришни кескин камайтириш бўйича мавжуд лойиҳанинг бир қисмига айланди. Ушбу лойиҳа билан, 2030 йилга келиб, углекислота газларини чиқариш миқдорини 40 %гача камайтириш кўзда тутилган. Дастур доирасида ҳукумат электромобиллар сотувини оширишга эришди, масалан Норвегияда автомобиллар сотуви умумий ҳажмининг деярли ярми шундай моделлар улушига тўғри келади. Шу тариқа Норвегия Tesla номли америка компаниясининг электромобиллари сотиладиган дунёдаги энг йирик бозорларидан бирига айланди.

Avinor буюртмаси бўйича ўтказилган Alpha Electro электросамолётининг синови Осло аэропортида бўлиб ўтди. Учувчи ускуна йўловчиси Норвегия транспорт вазири Кетил Солвик-Олсен бўлди. Кутилганидек, Alpha Electric моделига ўхшаш самолётлардан Норвегиянинг маҳаллий йўналишларида фойдаланилади. Словен самолёти 50 киловатт қувватга эга тортилган ҳаво винтли электромотор ва 21 киловат-соатли қувватдаги аккумулятор батареяси билан жиҳозланган(авария ҳолатлари энергия захирасини ҳисобга олмаганда). Самолёт ҳавода бир соатгача учиши мумкин.

Норвегия маҳаллий авиайўналишларини электроавиацияга ўтказиш бўйича янги дастурнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча сир тутилмоқда.

Айни пайтда Норвегия ҳукумати қазилма ёнилғида ишлайдиган двигателли автомобиллар сотувини 2025 йилдан тўлиқ тақиқлашни амалга ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Агар бундай тақиқ кучга кирадиган бўлса, мамлакатда фақат углекислота газ чиқармайдиган автомобиллар сотилади.

Манба: Hi-tech.mail.ru

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий