05/07/2017

Nokia смартфонларига Xiaomi процессорлари ўрнатилади

Айни пайтда Nokia бренди остидаги смартфонларни ишлаб чиқарадиган HMD Global Хитойнинг Xiaomi компанияси билан смартфон процессорларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади, деб ёзмоқда Ferra нашри. Ушбу келишув тўғрисидаги хабар илк маротаба Хитойдаги Weibo микроблогида пайдо бўлган.

Келишувга кўра, янги Nokia смартфонларига Xiaomi томонидан шу йилнинг бошида намойиш этилган Surge S1 процессорлари ўрнатилиши кутилмоқда. Surge S1 микрочипи TSMC томонидан яратилган 28 нанометрли тенножараён асосида тайёрланади. Мазкур чип биринчи бўлиб Xiaomi Mi 5C смартфонига жойланган эди. Процессор ҳар бир тўрт ядроли бўлган иккита ARM Cortex ядроларидан фойдаланади. У 36 Мпгача бўлган камера, LTE Cat.4 ва VoLTE стандартларини қўллаб-қувватлайди.
Made on
Tilda