31/07/2017

Титанлар жанги: Nokia патент баҳсида Apple`дан 2 млрд доллар ундирди

Nokia патент баҳсида Apple`дан 2 млрд доллар маблағ ундиришга муваффақ бўлди. Бу тўғрида ўтган ҳафта турли таҳлилчилар билан ўтказилган конференцияда компания вакиллари маълумот беришган.

Nokia вакилининг айтишича, компаниянинг патент баҳсидаги суд жараёнлари учун сарфланадиган тўловлар йилига 117 млн долларни ташкил қилиши мумкин эди. Бироқ иккала гигант ўзаро келишувга эришгани боис бундай ҳолатнинг юз бериши бартараф этилган, деб ёзмоқда VC нашри.

Nokia ва Apple ўртасидаги патент баҳслари 2016 йилнинг охирида бошланган эди. Ҳар иккала компания бир-бирига даъволар билан судга мурожаат қилган. Бироқ 2017 йилнинг ма ойида патент баҳслари тартибга солиниб, Apple Nokia компаниясига тегишли технология ва тармоқ инфратузилмаси хизматлари учун муайян миқдордаги суммани тўлашга розилик берган.
Made on
Tilda