17/08/2017

Zeiss оптикаси билан жиҳозланган илк смартфон: Nokia 8 расман намойиш этилди

Кеча HMD Global компанияси Nokia бренди остидаги ўзининг навбатдаги қурилмасини тақдим этди. Nokia 8 деб номланувчи смартфон Zeiss оптикаси билан жиҳозланган биринчи Android қурилмага айланди, деб ёзмоқда Ferra нашри.

Смартфонда YouTube ёки Facebook каби тармоқларда реал вақт режимида икки томонлама (асосий ва олд камера ёрдамида) видеотранслация қилиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, қурилмага кўламли аудио учун Nokia OZO Audio технологияси қўлланган.

Nokia 8 тўлиқ металл корпус билан ўралган, дисплей диагонали 5,3 дюйм (IPS, Quad HD аниқлигида) бўлиб, Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган. Қўш модулдаги асосий камераларнинг аниқлиги 13 МП, олд камера ҳам 13 Мп аниқликда суратга тушира олади.
Аппарат Qualcomm Snapdragon 835 процессори асосида ишлайди, 4 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. MicroDS слотига 256 ГБгача бўлган хотира карталарини ўрнатиш мумкин. Қурилма SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11ac, MIMO), Bluetooth 5.0, GPS и ГЛОНАСС, NFC функцияларини қўллаб-қувватлайди. Ўлчами 151,5 x 73,7 x 7,9 мм (камера бўртиши 0,4 мм), оғирлиги — 160 грамм.

Nokia 8 Android 7.1.1 операцион тизимида ишлайди. Унга 17 август санасидан бошлаб буюртма бериш мумкин. Сотувлар сентябрь ойида бошланади, Европа мамлакатлари учун белгиланган нархи - 599 евро, МДҲ мамлакатларидаги нархи эса бироз арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
Made on
Tilda