17 noyabr 20:46

Нима учун Ўзбекистонда брендинг ривожланмаслигининг 6 сабаби

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Нима учун тадбиркорлар ўз брендининг ривожланишига эътибор бермайдилар? Нега бизда номи йўқ дорихоналар, дўконлар, сартарошхоналар, автоуловларни таъмирлаш устахоналари ва шунга ўхшаш масканлар жуда кўп? Буни рўйхатни давом эттириш мумкин.

Баъзи жойларда ўзгаришларни кўрмоқдамиз ва товар белгилари пайдо бўлаётганини тан олишимиз керак. Айниқса, умумий овқатланиш, қаҳвахоналар, ресторанларда – буларнинг барчасининг «ўз юзи» бор. Бироқ, бошқа тармоқларда товар белгиларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тезлиги хорижий мамлакатлар билан таққослаганда анча паст.

Бундан ташқари, барча янги туғилган брендлар ноёб эмас, кўпинча бошқаларнинг фикрларини нусхалаш натижасидир. Кичик ва ўрта бизнес соҳасида кўп брендлар йўқлигининг сабаби нимада?

Биринчи сабаб. Бренд қийматини билмаслик. Тадбиркорлар бренднинг қийматига эътибор бермайдилар. Шунчаки уни тушунишмайди. Тасаввур қилинг, бренд қандай қийматга эга: бренд – бу тан олинишдир. Агар сизда исмингиз бўлса, сиз тан олинасиз. Агар у бўлмаса сиз фақат битта дўкон эгаси ёки хизматларни етказиб берувчи бўлиб қоласиз. Бренд – фарқланиш (ажралиб туришдир), сизни бошқа рақибларингиздан ажратиб турадиган мезондир. Бренд бу мижозларнинг садоқати ҳисобланади, агар ушбу брендни билса, уни яна қайта сотиб олади, сабаби у бунга ишонади.

Иккинчи сабаб. Қисқа муддатли қараш – тадбиркорлар маҳсулотлар ва хизматларни яратганда, улар кўпроқ даромадга эътибор қаратишади ва узоқ муддатли бизнес ҳақида ўйламайдилар. Энг муҳими, сармояни қисқа муддатда қайтариб олиш дардида бўлишади. Агар биз ушбу бир қолипдаги фикрларни узоқ муддатли, стратегик фикрлашга ўзгартирсак, хизматлар ва маҳсулотлар сифати мутлақо бошқа даражада бўлади ва, албатта, натижалар узоқ куттирмайди. Брендинг, биринчи навбатда, маҳсулотга нисбатан узоқ муддатли истеъмолчи имтиёзларини яратишдаги мақсадли маркетинг ишидир.

Учинчи сабаб: умумий маркетинг ва брендинг ҳақида асосий билимларнинг етишмаслиги. Тадбиркорларнинг аксарияти ушбу фанлардан асосий билимларга эга эмас.  Янги иш бошлаётган тадбиркорлар ўз эътибори ва ишларини молиявий, бухгалтерия ҳисоби ва суд амалиётига қаратади, аммо маркетинг ва брендларни ривожлантирмайди. Бугунги кунда бизнинг бозорда бир нечта таълим хизматлари таклиф этилишига қарамай бу борада у қадар ўсиш кузатилмаяпти. Мисол учун, Alpha education, BDG, Promarketing.uz ўқув марказлари ва бошқа шу кабилар ушбу йўналишда асосий билимларни беришга ҳаракат қилишади.

Тўртинчи сабаб: товар белгиларини яратадиган тадбиркорларнинг кўпчилиги бренднинг концепцияси ҳақида нотўғри фикрга эга. Улар учун бренд – биринчи навбатда, номлаш ва фирма услуби (визуал безак ва бренднинг тақдимоти). Лекин бу кучли брендни яратиш учун етарли эмас.

Улар маҳсулотларни жойлаштириш, истеъмолчиларнинг онгида маҳсулотнинг ўрнини топиши, унинг қийматини яратиш (брендга киритилган ҳар қандай инвестициянинг қийматини оширади), бренднинг ваъдасини шакллантириш (товар истеъмолчига бирор нарса сўзлаши ва уни бажара олиши), бренд бошқаруви (компания ўз брендининг стратегик ривожланишига жиддий ёндошса, бу жараёнга керакли даражада диққатни жалб қилса) кабиларни қўлдан бой беришади.

Бешинчи сабаб: брендингга ихтисослашган маркетинг агентликларининг етишмаслиги. Бизда реклама хизмати етказиб берувчилар ва ижодий агентликлар орасида жуда катта рақобат бор, улар юқори профессионал даражада бренднинг тасвирини яратишади. Мен буни бренднинг кўзга кўринадиган қисми деб атайман. Лекин кўринмайдиган қисм (жойлашишни аниқлаш, ваъда бериш, бошқариш)ига жуда кам одам эътибор беради. Кўп ҳолларда барчаси мижоз ва агентлик ўртасидаги муносабатлар биринчи учрашув ёки суҳбатнинг ўзидаёқ тугаши мумкин. Агентлик мижозга брендлаш хизматларини таклиф қилади, аммо мижоз юқорида кўрсатилганларни ҳисобга олган ҳолда ушбу хизматларни рад этади.

Охирги сабаб: брендлашга ажратилган маблағга сармоя сифатида эмас, балки харажат сифатида қаралади. Мен брендингни компаниянинг боласи сифатида кўраман. Энди ота-она ўз фарзандининг ўсиб, улғайишига пулни қизғаниб, иқтисод қилишини тасаввур қилинг. Шундай қилиб, ҳар бир тадбиркор ўз брендига эътиборли бўлиши керак. Бренд учун йўналтирилган ҳар қандай харажатлар ўзини қоплайди ва бренднинг қиймати фақат ўсиб боради. Фақатгина маҳсулотларни реклама қилиш учун маркетинг харажатларининг тўғри тақсимланиши кутилган натижани беришлигини унутманг.

Юқорида айтиб ўтилган барча сабабларни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорларга ушбу соҳадаги билимларга сармоя киритишни кечиктирмаслик ва, албатта, оммабоп адабиётларни ўқишни маслаҳат берган бўлардим. Мисол учун, Сет Годиннинг «Сиёҳранг сигир» («Фиолетовая корова») китобидан бошлашингиз мумкин. Агар керакли билимга эга бўлсангиз, унда кўп йиллар давомида кўпчилик учун ва қадрли севимли бўладиган маҳсулотларни яратишингиз мумкин.

Бахтиёр ТЎХТАЕВ,

Promarketing.uz маркетинг мактаби асосчиси, маркетинг бўйича маслаҳатчи, MASTER EXPERT PARTNERS компанияси ҳамкори.

Манба: MePartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Ўзбекистон одамлар яшаши учун қулай мамлакатлар ичида 53-ўринни эгаллади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида одамлар яшаши учун қулай ҳудудлар ичида 53-ўринни эгаллади. Мазкур тадқиқот якунлари ҳақида Vivid Maps интернет манбаси хабар берди, маълум қилмоқда Халқ сўзи нашри. Маълумотларни олишда Американинг Maxnet( замонавий одам учун қулай атроф муҳит энтропиясини моделлаштириш бўйича) илмий тизими олимлари таҳлилларидан фойдаланилди. У аҳоли турар […]

5 iyun 10:31

Beeline Ўзбекистонда қанча фойда қилгани маълум бўлди

Beeline Ўзбекистонда қанча фойда қилгани маълум бўлди

26 fevral 8:14

Тошкентда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмаси бошланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Пойтахтимизда “Expo Rossiya Uzbekistan — 2018” биринчи халқаро саноат кўргазмаси иш бошлади, деб ёзади Халқ сўзи нашри. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Россиянинг “Zarubej-Expo” очиқ акциядорлик жамияти томонидан икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари кўмагида ўтказилмоқда. Республикамизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир ҳам янги босқичга […]

26 aprel 12:59

Ўзбекистонда техник қўллаб-қувватлаш хизмати 180 сонияда мижозга жавоб бериши керак бўлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда биринчи марта “Телекоммуникация тармоқлари. Маълумот узатиш хизматларини кўрсатиш сифати ва нормалари” номли давлат стандарти қабул қилинди. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” ташкилоти Spot нашрига маълум қилган. Ушбу ҳужжатда маълумот узатиш бўйича хизматларни кўрсатиш борасида асосий сифат кўрсаткичлари ва нормалари, шунингдек, уларни баҳолаш усуллари баён этилган. Телекоммуникация операторлари ва […]

6 fevral 13:22

ФҲДЁ архивларида 19 асрдан бери сақланиб келаётган барча ёзувлар электрон кўринишга ўтказилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Қарорда асосий эътибор соҳада аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматларини кўрсатишни самарали механизмларини яратишга қаратилиб, бу борада тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва […]

13 iyun 10:15

Ўзбекистон ихтирочи аёллари илк бор «KIWIE 2018»да қатнашиб, юқори ўринларни эгаллади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Кореяда ўтказилган Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси «KIWIE 2018»да Ўзбекистон олима аёлларидан профессор Карима Норқулованинг «Болғачали тегирмон» номли фойдали моделига патенти озиқ-овқат саноати йўналиши бўйича «Grand Prize»ни қўлга киритди. Шунингдек профессор Карима Норқулованинг «Қуритиш қурилмаси» ихтиросига патенти олтин ҳамда «Тугунакларни қурутиш усули» ихтиросига патенти кумуш медални қўлга киритди. […]

11 iyul 13:38

Ўзбекистонда пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Мамлакатимизда «SMS-pensiya» хизмати орқали фуқароларга уларнинг пенсия миқдорлари, тўлов амалга оширилганлиги, шунингдек, оширилган пенсиялар тўғрисида бепул SMS-хабарларни олиш имконияти яратилган. Ушбу хизматдан ҳозирда 1,8 млн. пенсионер фойдаланмоқда. Шунингдек, Молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсини тасдиқлаш ҳамда нақд пул шаклидаги тўловлари автоматлаштириш мақсадида […]

7 avgust 15:10

Ўзбекистонда илк бор экологик гулчанг қопқонлари ўрнатилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тарихидаги илк иккита сўнгги авлодга мансуб экологик гулчанг қопқонлари ўрнатилди. Қурилма InnoWeek халқаро инновация ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Вена тиббиёт институти ҳамкорлигида ўрнатилди. Шу вақтгача аллергиядан азият чекувчи ўзбекистонлар ҳавода гулчанглар пайдо бўлганидан аллергик реакциялар юз берганидан сўнг хабар топарди. Энди […]

23 oktyabr 12:26

Ўзбекистонда Hospitality Contract хизмат кўрсатишни баҳолаш дастурини жорий қилиш бошлаб юборилди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Дастур мижозларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган терминалларнинг фин ишлаб чиқарувчиси HappyOrNot компанияси намунасида ишлаб чиқилди. Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси Interactive System компанияси билан бирга мониторинг тизими ва хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилишни ўзида ифода этадиган Hospitality Contract дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш устида иш […]

2 avgust 15:38

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Мамлакат ичида ID-карталар паспорт ўрнини эгаллаши мумкин

Банкомат ўғриларига жазо тайинланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкент шаҳрида яшовчи А.Қодиров, З.Азизов ва К.Мирзаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноий тил бириктирди. Улар 2017 йил 31 декабрь куни тонгда Шайхонтоҳур туманидаги “Olive” ресторани олдида “Капиталбанк” АТБ туман филиали томонидан ўрнатилган, нархи 28 миллион 948 минг 340 сўмлик банкоматни ичидаги 848 […]

10 avgust 17:06

MDC Nova Pro: Face Lock функциясига эга арзон 4G смартфон сотувга чиқди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins. MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Ўзбекистон бозорида ҳамёнбоп смартфонлари билан танилиб улгурган MDC компанияси яна бир замонавий арзон моделни сотувга чиқарди. Nova Pro деб номланган янги қурилма замонавий смартфон фойдаланувчиси учун керак бўлган деярли барча асосий функциялар билан жиҳозланган. У ҳозирда юртимиз […]

Канада компанияси Ўзбекистоннинг олти вилоятида 1,3 миллиард долларлıк қуёш электр станцияси қуради

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.SkyPower Global компанияси (Канада) Ўзбекистонда қуёш электр станциялари қурилиши учун 1,3 миллиард доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда Sof нашри Адлия вазирлиги манбасига таяниб ёзмоқда. Хабар қилинишича, “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, хорижий инвестор ўз […]

2 мая 14:12

Ўзбекистонда ОВИР бекор бўлади, икки турдаги паспорт ва ID-карта жорий қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда мамлакатимизда учта ҳужжатни: мамлакат ичидаги биометрик паспорт, четга чиқиш учун биометрик паспорт ва ID-картани жорий қилиш таклиф этилмоқда. Қайд этиш лозимки, қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатномани […]

8 avgust 9:45

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика мусобақасида энг кўп медални қўлга киритишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги математика бўйича халқаро мусобақада вакилларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади  Халқ cўзи газетасининг сайти. Шу йилнинг 1-6 июль кунлари Болгариянинг Бургас шаҳрида ўтказилган мактаб […]

9 iyul 17:26

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали. Қарорга мувофиқ: Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди; крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологиялари жорий қилинади; «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва […]

5 iyul 16:32

Ўзбекистонда янги бозорнинг шаклланиши – автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш ва бундан фойда кўриш

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Rent-car хизмати раҳбарлари фикрига кўра, автомобилларни ишончномасиз қисқа муддатли ижарага бериш низоми кучга кириши билан, ушбу бозор тоборо ўса бошлайди. Spot ушбу соҳада фаолият юритаётган 3 та компания билан Ўзбекистонда соҳанинг ўзига хосликлари, бизнес харажатларини қоплаш муддатлари ва соҳанинг кимга йўналтирилганлиги хусусида суҳбатлашди. Июль ойи бошида сенат […]

1 avgust 18:17

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 23 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 23 миллионга яқинлашди

Энди банкларга кириб-чиқиш учун паспорт шарт эмас

Энди банкларга кириб-чиқиш учун паспорт шарт эмас

18 мая 11:53

Энди банкоматдан 10 млн. сўм нақд пул ечиб олиш мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тошкентда бир нечта банклар банкоматлардан нақд пул ечиб олиш чегарасини 10 миллион сўмгача оширди, деб хабар қилмоқда ЎзСтандарт агентлигининг «Штрих кодлаш ва ахборот технологиялари маркази». Айрим банклар филиалларига банкоматдан пул ечиш бўйича маълум миқдор ўрнатаяпти. Масалан, «Ҳамкорбанк», «Инфинбанк», «Капиталбанк»лар банкоматда пул ечиш бўйича 10 миллионлик план ўрнатган. «Банкоматдан қанча […]

Ўзбекистон веб-таҳдидлар кўп уйиштириладиган мамлакатлар рўйхатида 27-ўринни эгаллади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Ўзбекистонда 2018 йилнинг ўн ойи мобайнида 36,9 фоиз интернет фойдаланувчилари интернетда кибер-ҳужумга учраган, деб ёзади «Podrobno.uz». Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 27-ўринни эгаллайди. Қаттиқ дисклар, USB-флешкалардаги вируслар орқали 69,8 фоиз фойдаланувчиларга ҳужум уюштирилган. Бу эса дунёда 13-ўрин дегани. Қайд этиш керакки, бундай турдаги таҳдидлар бевосита молиявий зарар келтирмайди. Бироқ компьютернинг […]

12 noyabr 10:17

Анъанавий «Google I/O 2018 Extended»да 200 га яқин ёш IT-мутахассислар иштирок этишди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да анъанавий «Google I/O 2018 Extended» конференцияси ўтказилиб, унда ёш мутахассислар «Google» компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишишди, деб ёзмоқда Хабар нашри. «Google I/O» – ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган анъанавий конференция «Google» компанияси […]

Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқарилиши мумкин

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Чехиянинг «Прагоимпекс» компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги Самарқандга келди, деб маълум қилмоқда Repost сайти. Меҳмонлар «Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат корхонаси раҳбари Файзулло Муртазоев билан учрашди. Музокаралар давомида 42 та янги трамвай сотиб олиш, Чехиядаги трамвай заводи базаси кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида келишувга эришил. […]

20 iyun 11:18

Жан Рено Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида тасвирга олинадиган фильмда суратга тушади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Киношунос Шоҳира Рауфбоева Франциядан махсус “Халқ сўзи online” учун хабар қилади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Канн кинофестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда ўзбек делегацияси янги келишувларга эришишда давом этмоқда. Бутун дунё кинематографлари ва кинобозорини бир ерга тўплаган Канн халқаро фестивалининг энг қизғин палласига келган бир даврда Ўзбекистон […]

14 мая 11:41

Ўзбекистонда «мобиль қарамлик»ка барҳам берилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Бугун, 14 май куни имзоланган «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига: икки ой муддатда электрон тижорат соҳасида давлат миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш механизмини инобатга олган ҳолда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиши; мижозларни мобиль […]

15 мая 10:05

«Perfectum Mobile» устидан мижоз шикоят қилди

(Русский) «Perfectum Mobile» устидан шикоят мижоз шикоят қилди

16 mart 8:52

Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқ. VPN’нинг оммабоплиги ошмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Downdetector сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Facebook билан деярли ҳеч қандай муаммо йўқ. Spot’нинг ёзишича, бундан ижтимоий тармоқ ишидаги носозликлар акс этувчи харита дарак бермоқда, унда Ўзбекистон икки кундан бери қизил рангни (кўплаб муаммолар) оч яшил рангга (кам сонли муаммолар) ўзгартирди. Бу эса, муаммо, катта эҳтимол билан, сервисдан эмаслигини […]

12 sentyabr 11:32

Тожикистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган MAN самосваллари етказиб берилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ Тожикистондаги “Синов механика заводи” ЁАЖ билан компания қиймати 1,4 миллион долларига тенг 14 дона MAN самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузди. Ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар […]

Ўзбекистон интернети чекланган давлатлар рейтингида нечанчи ўриндалиги маълум бўлди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Америкадаги Freedom House Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш нодавлат ташкилоти Freedom on the Net 2018 ҳисоботини тақдим этди, деб ёзмоқда Kun.uz. Тадқиқотчилар ҳар бир мамлакатни 0дан 100гача шкалада баҳолашган. Камроқ балл билан белгиланган давлат интернет эркинлиги энг юқори даражадаги давлатлар ҳисобланади. Ўзбекистон «интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига 75 билан балл […]

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда ўтган йил 60,7 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

26 fevral 8:29