18/09/2017

Нега фақат 32 нафар эркак? Nikon компаниясини жинс ажратишда айблашди

Жаҳон ОАВлари Япониянинг Nikon компаниясини жинс ажратишда айблашди, деб хабар бермоқда TJournal. Компаниянинг бутун жаҳон бўйлаб 32 нафар профессионал фотографларга бағишланган реклама акцияси туфайли ушбу ҳолат юз берган.

Мазкур реклама акцияси D850 моделини тарғиб қилиш учун компаниянинг Осиёдаги филиали томонидан ташкил қилинган. Акцияда келтирилган фотографлар орасида бирорта ҳам аёл кишининг йўқлиги эътирозларга сабаб бўлган.

Твиттер тармоғида фойдаланувчилар эса Nikon дунё бўйича бирорта ҳам аёл фотограф топмаганиги сабабли афсус билдиришган.

Nikon мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ўз вақтида аёлларни акцияга жалб қила олмаганини ва бунга етарли ҳаракат қилмаганини тан олган.
Made on
Tilda