1 mart 11:08

Nexia Россиядаги энг оммабоп хорижий автомобиллар ўнлигига кирди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

«Автостат» агентлиги Россияда энг кенг тарқалган хорижий русумдаги автомобиллар рейтингини тузди, деб ёзади Carzone нашри.

Рўйхатда биринчи ўринни Ford Focus эгаллади. Экспертлар таъкидлашича, жорий йил боши ҳолатига кўра, мамлакатда ушбу моделнинг 715 мингта нусхаси бўлган. Иккинчи ўринда 699 мингта нусха билан Toyota Corolla жойлашди. Етакчилар учлигига Hyundai Solaris якун ясади, уларнинг сони 2018 йил январь ҳолатига кўра, 674 мингтага тенг бўлган.

Энг оммабоп хорижий автомобиль русумлари ўнлигига KIA Rio, Renault Logan, Chevrolet Niva, Daewoo Nexia, Volkswagen Polo, Toyota Camry ва Volkswagen Passat ҳам кирди.

Агентлик қайд этишича, бутун Россияда йил бошида 26 миллионта хорижий русумдаги автомобиль бўлган, бу Россиядаги жами енгил автомашиналарнинг қарийб 61 фоизи демакдир.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий