9 iyun 11:20

Нархлар бўйича музокараларни ўтказиш қоидалари

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Нархлар бўйича музокаралар битимнинг муҳим қисмидир. Уларни қандай тарзда тўғри ўтказиш керак? 
Иккала томон учун мақбул бўлган умумий қарорни қабул қилиш учун ҳам қатъий, ҳам муросасиз бўлиши керак.

1. Агар харидор маҳсулотингизни харид қиладиган бўлса, унга бериладиган имтиёзлар ҳақида кўпроқ гапиринг. Яхши шартнома учун мижоз катта миқдордаги суммага пушаймон бўлмайди.

2. Ҳеч қачон тасдиқланмаган далиллар билан ишламанг. Улар ёлғон бўлиши мумкин ва сиз ўзингизни ва компанияни ноқулай вазиятга қўясиз. Мижознинг сўзларини ҳам текшириб кўринг. Баъзан у янада яхши келишувга эришиш учун ўзидаги куч ва имкониятларни ошириб кўрсатиб, сизни иккилантириб қўяди.

3. Имкон борича аниқ рақамни айтинг. Масалан, маҳсулот 110 минг сўм бўлса, уни яхлитлаб 100 минг сўм деманг. Яхлитланган рақамлар ҳаводан олингандек шубҳаларни келтириб чиқаради. Нархлар нимани ҳисобига келиб чиққани, уни ичига мижоз учун қандай имтиёзлар киритилганини (етказиб бериш, тушириш, улгуржи чегирмалар, техник хизматлар ва ҳ.к.) дарҳол очиқланг.

4. Агар мижоз чегирма қилишингизни сўраса, бунга рози бўлишга шошилманг. Тўғри, харидор ҳар доим маҳсулот учун камроқ ҳақ тўлашни истайди, гарчи у етарли маблағга эга бўлса ҳам. Чегирманинг ўрнига қўшимча бепул хизматларни тақдим этинг. Ҳар бир корхонада доимо нархларни туширишни ўрнига зарур воситаларни тақдим этувчи тўплам бўлиши керак.

5. Мижознинг қуруқ ваъдаларига қувонманг ва уларга рози бўлишга шошилманг. «Агар мен катта суммага буюмнинг йирик қисмини сотиб олсам, қандай чегирма оламан?» деган саволга ҳар доим ҳам ҳақиқатга мос жавоб берилмайди. Эҳтимол, мижоз сизнинг компаниянгизда максимал чегирма нима эканлигини билишни истар. Яхшиси, унга чегирмалар тизими ҳақида маълумот ёки ҳақиқатни аниқлаштирувчи савол берган маъқул: қачон сотиб олишни режалаштирмоқда, маҳсулотларга тўловни қандай тарзда амалга оширади?

6. Мижоздан эвазига ҳеч қандай сўрамасдан имтиёзларга рози бўлманг. Биринчи навбатда, сиз учун кам қимматли нарсаларни бепул тақдим этинг. Аммо мижоз учун ўз имтиёзингиз муҳимлигини таъкидлаб ўтинг.

7. Суҳбатдошингизга илтифот кўрсатишни қизғонманг, жой-жойида ҳазил қилинг. Унга ҳамкорлик қилиш учун катта куч билан ёрдам бераётганингизни ва ундан худди шуни кутаётганингизни билдириб қўйинг.

8. Агар сиз харидорнинг босими остида бўлсангиз, ўйлаб кўришга вақт сўранг. Раҳбарият билан маслаҳатлашишингиз кераклигини айтинг. Бу сизнинг фикрингизни бир жойда тўплашга ёрдам беради ва рақибингиз музокараларни «нотўғри йўналишга» ўтиб кетишдан қўрқишни бошлайди.

9. Сиз мижоз билан келишган нарсаларнинг барчасини ҳар икки томоннинг имзоси билан қоғозга ёзилишлари керак, ҳатто у шартнома эмас, балки оралиқ битим бўлса ҳам. Бу эса кейинги музокараларда ноаниқлик ва номувофиқликлардан қочиш имконини беради.

Манба: MEPARTNERS

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий