27 noyabr 11:57

Наманганда мобиль телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Хитой компанияси Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилишни йўлга қўяди.

Бундай келишувга Хитой Халқ Республикасининг “LLT TechnoLogy Limited” ҳамда “Beijing Janus Greending WheeL Co.LTD” компаниялари бошқаруви кенгаши аъзолари Наманганга ташрифи чоғида эришилди.

Хорижлик ишбилармонлар вилоят марказидаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилган.

Наманган шаҳар ҳокимлигида ўтказилган музокараларда хорижий компания вакиллари уяли телефон аппаратлари учун аксессуарлар ҳамда қурилиш ишларида фойдаланиладиган силлиқлаш тошларини ишлаб чиқариш лойиҳасини таклиф қилишди.

Мазкур лойиҳага мувофиқ, дастлабки босқичда 250 та, кейинчалик эса яна 250 та янги иш ўринлари яратилади.

Манба: Халқ сўзи

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий