17/08/2017

МТС Россия абоненти роумингда интернетдан фойдаланиб, 120 минг рубль қарз бўлди

МТС Россия абоненти бўлган Москвада истиқомат қилувчи Антон Иванов роумингда навигатор иловасини юклаб олгани учун уяли алоқа операторидан 120 минг рубль миқдорида қарз бўлиб қолган.

Антон Иванов Грецияда бўлган чоғида роуминг учун ишлатиладиган махсус тарифга ўтмоқчи бўлади. Шундан кейин у автомобилни ижарага олиб, мамлакатни айланиб чиқиш мақсадида Греция учун чиқарилган Навител Греция харитасини юклаб олишни режалаштиради. Бироқ охир-оқибатда у компаниядан 120 минг рубль қарздор бўлиб қолади.

Ferra нашрининг маълум қилишича, Антон тарифни ўзгартириш учун сўров жўнатади. Сўроқ қабул қилинади, бироқ керакли тарифга ўтилганлиги ҳақида унга SMS орқали хабар берилмайди. У компания сайтига кириб тарифни ўзгартирмоқчи бўлганида керакли тарифга ўтилганлиги ҳақида маълумот берилади. Шундан кейин у роумингда тармоқда мобил интернетдан фойдаланишни бошлайди, бироқ кейинчалик маълум бўлишича у катта миқдорда трафик ишлатган қарздорга айланади. Ҳозирда компания унга ушбу ҳолат юзасидан расмий шикоят ёзишни маслаҳат берган. Абонент эса ушбу муаммо ечилгунга қадар ҳалигача Грецияда мобил интернетсиз қолиб кетмоқда.
Made on
Tilda