07/07/2017

Ҳаммаси текин: Россиянинг МТС мобил оператори ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фойдаланиш учун чексиз трафик ажратди

Россиянинг МТС мобил оператори ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва тўғридан-тўғри транслациялардан чексиз фойдаланиш имкониятини берадиган "ВСети" опциясини жорий қилди.

VC нашрининг маълум қилишича, ушбу опция доирасида "ВКонтакте", "Одноклассники", Facebook, Instagram ва Twitter ижтимоий тармоқларидан, WhatsApp, Viber, Skype, Snapchat, Facebook Messenger, "ТамТам" ва МТС Connect мессенжерлари, шунингдек, ОК Live ва Twitch транслация сервисларидан бепул фойдаланиш мумкин. Ушбу сайтларда сарфланадиган трафик харид қилинган интернет пакетлардан ишлатилмайди. Мазкур опция учун абонентлар ойига бор-йўғи 120 рубль тўлашади холос (кунига 4 рубль)
2016 йилда МТС интернет-сервисларга ҳамкорлик таклифи билан чиқиб, сарфланган трафик харажатини қоплаган ресурсларга тармоғидаги абонентларга бепул хизмат кўрсатишини ваъда қилган эди.
Made on
Tilda