10/08/2017

Motorola Stream – Siri ва Google Assistant сервисларини қўллаб-қуввалайдиган симсиз қулоқчинлар

Тўлиқ симсиз қулоқчинлар бозори кундан-кунга янги моделлар ҳисобига кенгайи бормоқда. Motorola компанияси ҳам тренддан ортда қолмаслик мақсадида Stream номли симсиз Bluetooth қулоқчинларни намойиш этди. Гаджет битта зарядда икки соат узлуксиз ишлаши мумкин, унинг ўрамида яна иккита заряд циклига етадиган чехол-аккумулятор ҳам кўзда тутилган.
Корпусда товуш баландлигини созлайдиган ҳамда Siri ва Google Assistant сервисларини чақиришга мўлжалланган тугмалар мавжуд. Қулоқчинлар сув ва чанг киришидан ҳам ҳимояланган, деб 4PDA нашри.

Stream қулоқчинлари Binatrone компанияси томонидан ишлаб чиқарилади, Motorola эса бренд номини ва сотувларни бошқаради. Аксессуар 79,99 евро нархида Европада сотувга чиқарилган.
Made on
Tilda