29/08/2017

Москвада қуёш батареяларида ишловчи илк светофор ишга туширилди

Москвада электр энергия манбаларига уланиши керак бўлмаган илк светофор ўрнатилди. Бу светофор қуёш батареясида ишлайди ҳамда Зенинск шоссеси ва Кожуховская Горка кўчаси кесишмасида ҳайдовчиларга ишоралар бера бошлади, деб ёзмоқда Kun нашри.

Светофор тўлиқ автоматлаштирилган. Батарея қуёшдан қувватланади ва қурилма куннинг қоронғи вақтида ишлаши учун энергия аккумуляторга тўпланади. Аккумулятор ҳаттоки булутли кунда ҳам қувватлана олади.

Москва йўл ҳаракатини ташкиллаштириш марказида айтилишича, бу светофорга хизмат кўрсатиш харажатлари анъанавий светофорникидан анча камроқни ташкил қилади. Биринчи навбатда бундай автоном светофорлар оддий светофорларни ток манбаига улаш қийин бўлган жойларда ўрнатилмоқчи.
Made on
Tilda