7 мая 18:14

Молия вазирлиги қимматбаҳо қоғозларни чиқаришни режалаштирмоқда

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Молия вазирлиги давлат қимматбаҳо қоғозларини чиқаришни режалаштирмоқда, деб маълум этади Sof нашри ушбу вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Қимматбаҳо қоғозларни сотилишидан тушган маблағ республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга йўналтирилади. Шунингдек, мутахассислар жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган облигацияларни чиқариш масаласини ҳам кўриб чиқишмоқда.

2011 йилда Ўзбекистонда қимматбаҳо қоғозларни чиқариш тўхтатилган. 1996-2011 йиллар давомида Молия вазирлиги томонидан умумий қиймати 803 миллиард сўмлик қимматбаҳо қоғозларни чиқарилган. Ўртача йиллик қиймати 50 миллиард сўмни ташкил қилди.

Марказий банк март ойи якунида пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш концепцияни эълон қилганди. Унда қимматбаҳо қоғозларни чиқаришни тиклаш кўзда тутилганди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий