12/09/2017

Modulos – эгасининг эҳтиёжаларига қараб созланадиган стол-трансформер (видео)

Kickstarter краудфандинг платформасида Modulos деб номланган стол-трансформаторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун фойдаланувчилардан маблағ йиғиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Gagadget нашри.

Стол хорват ёғочидан ишланган тўртта модулдан ташкил топган. Ҳар битта модул ўзига хос шакл ва бирор гаджет учун подставкага эга. Фойдаланувчи ўз эҳтиёжига қараб ўлчам, баландлик ва подставка турини танлайди. Бирор модулга зарар етган тақдирда бутун бир столни харид қилмасдан айнан ўша модулни алмаштириш имконияти кўзда тутилган.

Ҳозирда лойиҳа ишлаб чиқаришга етарли бўлган суммани йиғишга муваффақ бўлган. Стол-трансформерни ишлаб чиқариш ишлари шу йилнинг ноябрь ойида бошланиши маъулм қилинмоқда. Тўртта модулга эга столнинг нархи 525 долларни ташкил этади.
Made on
Tilda