9 iyul 17:18

Мобиль дастурлар орқали валюта айирбошлаш мумкин бўлади

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низом билан резидент жисмоний шахсларга тижорат банкининг махсус дастуридан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга ошириш имконияти берилмоқда.

Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланади.

Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий