10 yanvar 14:41

Мижозлар базасини ривожлантиришга ёрдам берадиган 10 та омил

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ҳар бир бизнес эгаси унинг компанияси ноёб деб ҳисоблайди. Ва албатта у шундай. Сизда офис, ўз ишлаб чиқаришингиз, ишчиларингиз бўлмаслиги, аммо бизнесингиз фойда келтириши мумкин. Лекин битта асосий компонент мавжудки, усиз фойда олишнинг имкони бўлмайди.

Мижозларсиз даромад олишнинг иложи йўқ деган фикрга қўшиласиз, деб ўйлаймиз. Ушбу ҳақиқий Олтин Актив сиз учун қанчалик муҳимлигини кўриб чиқинг.

Мижозлар базаси – бу боғ. Кимдирда бу боғ парваришланади, уни яхши кўради. У мунтазам равишда мева беради. Кимдирнинг боғида эса мева дарахтларини кўрмайсиз, бегона ўтлар билан тўлиб-тошган бўлади. Ўйлаб кўрингчи, сиз боғингизга ғамхўрлик қиляпсизми?

Ушбу боғни қайси воситалар билан ишлов берган яхши, деб ўйлайсиз? Қандай озуқа бериш керак? Бир дарахт мева беришни тўхтатганда нима қилиш керак? Мевасининг таъмидан баҳраманд бўлиш учун боғга қандай ғамхўрлик қилиш керак?

Биз сизга энг ҳашаматли боғни етиштиришга ёрдам берадиган ўнта оддий, аммо муҳим ҳаракатлар ҳақида гапириб берамиз. Буларга эътиборли бўлинг, тез орада унинг натижаларни кўрасиз.

1. Чиройли ва шинам бўлган бегона бир уйга кирганингизда нима қиласиз? Тўғри, танишасиз. Узоқ муддатли муносабатларни қурмоқчи бўлган киши нима қилади? Тўғри, ким билан мулоқот қилишни олдиндан билиб олади. Мижозингизнинг портретини яратинг. Энг самимий истаклар ва энг кучли қўрқувни билиб олинг. Ана шунда сиз мижоз билан бир тилда гаплашасиз.

2. «Мен» сўзини унутинг ва «сиз» сўзини эслаб қолинг. Ахир, сиз нимадирни сотмоқчисиз? Ундай бўлса, нега нимани исташингиз ва нима ҳақида ўйлашингизни гапирмоқдасиз? Мижозлар истаклари ва эҳтиёжлари асосида суҳбат қуринг.

3. Сўранг! Савол берган одам суҳбатни олиб боради. Миянгизда яратган рўйхатни ўқишга ҳожат йўқ. Мижозга самимий қизиқиш ва истакни кўрсатинг.

4. Сизнинг маҳсулотингизни харидор сотиб олишни хоҳлайдиган қилиб тасвирланг.  «Кафолатлар», «сифат», «ишончлилик», «фойда», «сизнинг хоҳишингизга мақбул асосланиб». … Яхши сотувчилар қандай сотишларини тингланг, сизни боғлайдиган сўзларни эслаб қолинг. Шунга қараб ҳаракат қилинг!

5. Рақамлар ва фактлар тилида гапиринг. Саволларга жавоб беринг. Бу сиз сотаётган нарсангиз ҳақидаги мукаммал маълумотга эга эканлигингизни англатади.

6. Мижоз томонидан юзага келадиган барча эътирозларга жавобларни олдиндан кўриб чиқинг. Сотиб олинмаган ҳолатларни эслаб қолинг. Бу ҳолатда мижоз нима деганди? “Майдонда” ўзингизни ишончли ҳис этишингиз учун ҳамкасбларингиз билан мумкин бўлган барча вариантларни муҳокама қилинг. Камчиликларингиз қандай фойда келтириши ҳақида ўйлаб кўринг.

7. «Арзон» сўзини унутинг. Акс ҳолда, мижоз ўзини арзон деб ҳис қилади. Бу сизга керакми? Харидор ўзини “нарх-сифат” нисбатини оқилона ишлатадиган мутахассис каби ҳис этсин. «Оқилона нарх» ва «бу нарх сегментида арзон» сўзлари оғирликни оширади.

8. Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг. Гапирилган барча фикр ва саволларга фаоллик жавоб беринг. Юзингизда «Сиз қанчалик зерикарлисиз» ва «қачон мен гапирар эканман» деган ифода эмас, балки самимий қизиқиш бўлиши керак.

9. Мижозга миннатдорчилик билдиринг. Ҳаттоки, у бу гал сотиб олмаса ҳам. Сизга сарф қилган вақти учун мижозга раҳмат айтинг. Бу суҳбат сизга кўп фойдали нарсаларни берганини билдиринг.

10. Харидорни яхши кўринг. Унга фойда келтиришга ҳаракат қилинг. Уни пул сумкаси сифатида эмас, балки энг севимли одам сифатида қадрланг.

 

Манба: MePartners

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий