21/06/2017

Ҳечдан кўра кеч яхши: Microsoft Word ва Outlook дастурлари учун овозни матнга ўгирадиган технология яратилди

Microsoft компанияси Office пакетидаги дастурлар учун овозни матнга ўгирадиган Dictate номли ёрдамчи-технологияни синовдан ўтказмоқда, деб хабар бермоқда The Verge нашри.

Мазкур технология Cortana овозли ёрдамчиси асосида ишлайди. Сервис Word, Outlook ва PowerPoint дастурларида матнни овоз орқали киритиш имкониятини тақдим этади.

Dictate ҳозирча 20 та тилда ишлайди ва реал вақт режимида 60 тилдан таржима қилиш функциясини қўллаб-қувватлайди. Ҳозирча сервис айнан қайси тилларда ишлашига аниқлик киритилмаган. Бироқ Skype дастуридаги синхрон таржимон инглиз, немис, француз, испан, хитой, рус ва шу каби бошқа бир қатор тилларда фаолият кўрсатади.

Овозни матнга кўчиришдан ташқари Dictate имло қоидалари қўиб боради ва "кейинги сатр" каби буйруқларни ҳам тушунади. Ушбу функция, овозни матнга ўгириб, нашр билан боғлиқ ишларда кўп вақтнинг тежалишига замин яратади.

Made on
Tilda