10/10/2017

Охири тақдирга тан берди: Microsoft Windows Phone платформасини қўллаб-қувватлашни тўхтатади

Microsoft компанияси Windows Phone мобил платформаси учун янги дастурлар тайёрлашни тўхтатади, бироқ ушбу операцион тизимга мўлжалланган янгиланишларни чиқаришда давом этади, деб ёзмоқда Бизнес ва стартаплар нашри.

Мазкур хабар биринчи бўлиб Microsoft компанияси вице-президенти ва Windows бўлими раҳбари Жо Бельфиоре томонидан Твиттерда эълон қилинган. Унинг ёзишича, компания Windows Phone тизимида аниқланган хатолик ва камчиликларни бартараф этишда, тизим хавфсизлигини янгилашда давом этади, лекин янги маҳсулотлар ишлаб чиқишни тўхтатади.

Шу билан бирга, Бельфиоре Windows Phone тизими фойдаланувчилар ва дастурчилар орасида яхши оммалашганини ҳам тан олган. Эслатиб ўтамиз. 2017 йилнинг июль ойида компания Windows Phone 8.1 версиясини қўллаб-қувватлашни тўхтатишини маълум қилган эди. Ҳозирда Microsoft бор эътиборини Windows 10 мобил платформасини ривожлантиришга қаратган.
Made on
Tilda