9 oktyabr 11:21

Microsoft компанияси Windows 10 янгиланмаси сабабли файллар ўчиб кетишини тан олди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Microsoft корпорацияси Windows 10 операцион тизимининг 1809 версиядаги янгиланмасини тарқатишни тўхтатди. Бу фойдаланувчилар операцион тизим файлларни ўчириб юбораётганидан шикоят қилганларидан кейин юз берди.

Компанияда таъкидланишича, муаммо ҳал қилинмагунча янгиланма чиқарилмайди.

Операцион тизимнинг янги версияси 2 октябрда чиққан ва бир неча кундан кейин фойдаланувчилар янгиланма “Менинг ҳужжатларим” (Мои Документы) папкасидан файлларни ўчириб юбораётганини маълум қила бошлашган. Хабарларга кўра, бир фойдаланувчи 23 йил давомида йиғган 220 гигабайт маълумотдан маҳрум бўлган.

Бунда тизимнинг эски версиясига қайтиш ва маълумотларни тиклашга мўлжалланган турли дастурлар фойда бермаган. Натижада жабр кўрган фойдаланувчиларга таклиф қилинган ягона нарса – маълумотларни вақти-вақти билан нусхалаб туриш зарурлиги таклифи бўлган.

Бундан ташқари, янгиланмадан кейин Intel’нинг Skylake ва янги авлоддаги процессорлари билан муаммолар кузатилган. Бу процессорга юкламанинг ошиши, ноутбукларда эса автоном ишлаш вақтининг анча камайишига олиб келади. Компанияда бу муаммоларга муносабат билдирилиб, тизимни янгилаш олдидан эски версияга қайтиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш чиқарила бошланган.

Манба: KUN.UZ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

Amazon Microsoft’ни ортда қолдириб, жаҳондаги энг қиммат компанияга айланди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.2019 йилнинг 7 январь санасида Amazon Microsoft’ни ортда қолдириб, жаҳондаги энг қиммат компанияга айланди, деб ёзади CNBC нашри. Айни вақтда  Amazon капитализацияси 790 млрд долларга,  Microsoft’ники эса 785 млрд долларга тенг бўлмоқда. Бунга йил бошида Amazon акциялари 2.7 фоизга ўсиши сабаб бўлган,  айни вақтда эса Microsoft акциялари […]

30 dekabr 20:15

Facebook қанча фойдаланувчининг ишончини йўқотди?

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар энг кам ишонч билдирадиган антирейтинг етакчисига айланди, деб ёзади Toluna  таҳлил компанияси. Жоррий ойда ўтказилган сўровномада минглаб фойдаланувчилар қатнашган. Сўровномада улар қайси компанияга ўзларининг шахсий маълумотларини ишонадилар ёки ишонмайдилар деган иккита саволга жавоб қайтарганлар. Сўров натижаларига кўра, Facebook фойдаланувчиларнинг ишончини йўқотиш бўйича 40% […]