14/08/2017

Microsoft онкологик касалликларни даволашда ёрдам берадиган InnerEye технологияси устида иш олиб бормоқда

Microsoft компанияси айни пайтда InnerEye номли тадқиқот лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Ушбу лойиҳа доирасида яратилган технологиялар келажакда онкологлар ишини бир қадар тезлаштириши айтилмоқда, деб 3D News сайти.

InnerEye лойиҳаси Microsoft Research ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳа бўлиб, у шифокорларга компьютер томографияси орқали олинган суратларни талқин этишда ёрдам беради. Комплекс орқали одамда мавжуд салбий сифатли элементларни аниқлаш жараёни қисқартирилади. InnerEye комплекси юзлаб суратларни 30 сония ичида қайта ишлайди.

Технология Microsoft Kinect датчмиклари ёрдамида ишлайди. Шунингдек, унда суратларни автоматик равишда таниш тизими ҳам қўлланилган.
Made on
Tilda