21/08/2017

Олти метрли ҳашам: Mercedes-Benz люкс туркумидаги Vision Mercedes-Maybach 6 Cabriolet номли электромобилни намойиш қилди

Айни пайтда АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтаётган Monterey Car Week тадбирида Mercedes-Benz люкс туркумидаги Vision Mercedes-Maybach 6 Cabriolet номли электромобилни намойиш этмоқда, деб хабар бермоқда IXBT ресурси.

Ишлаб чиқарувчининг қайд этишича, олти метр узунликдаги икки ўринли мазкур автомобиль келажакнинг қимматбаҳо уловлари ҳақида кишида тасаввур уйғотишга хизмат қилади. Машина салони арт-деко услубида жиҳозланган. Унга 750 от кучига эга мотор ўрнатилган бўлиб, 4 сония ичида 100 км/соат тезликка эриша олади. Уловга ўрнатилган батареяни бир марта тўлиқ зарядлаб, унда 500 км атрофида масофа босиб ўтиш мумкин. Тезкор зарядлаш технологияси эса батареяни беш дақиқада 100 км масофа етадиган қувват билан таъминлашга имконият беради.
Автомобилнинг айлана шаклидаги орқа қисми люкс типидаги яхталар билан ассоциация ҳосил қилишга мўлжалланган. Салон ичи турли тарафлардан ёритилади, унга дисплей ва кўплаб индикаторлар жойланган бўлиб, улар ҳайдовчига бошқарув пайтида ёрдам беради. Шунингдек, борт тизимида овозли ассистент ҳам кўзда тутилган.

Vision Mercedes-Maybach 6 Cabriolet ҳозирча концепт-кар сифатида тақдим қилинмоқда, нархи маълум қилинмаган.
Made on
Tilda