10/07/2017

Қўш экранли Meizu Pro 7 ва Meizu Pro 7 Plus акс этган видео пайдо бўлди

Compareraja ресурси инсайдер OnLeaks (Стивен Хеммерстоффер, NowhereElse.fr) маълумотларига асосланган ҳолда тез орада намойиши кутилаётган Meizu Pro 7 ва Meizu Pro 7 Plus моделларининг 3D-рендерларини тақдим этди.

Ушбу моделларнинг орқа тарафига катталиги 2 дюймга тенг қўшимча E-Ink форматидаги экран ўрнатилади. Аввалроқ берилган маълумотларда мазкур экран LCD матрицада ва рангли бўлиши айтилган эди. Бироқ сўнгги хабарлар ушбу маълумотларни инкор қилмоқда.

Ресурсга кўра, Meizu Pro 7 моделига Full HD аниқлигидаги Super AMOLED экран, ўн ядроли MediaTek Helio X30 процессори, 4/6/8 ГБ оператив хотира ва 64 ГБли доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, у 16 МПли асосий камера ва USB Type-C слоти билан таъминланади.

Meizu Pro 7 Plus 4К форматидаги экран, 4/6/8 ГБ оператив ва 128 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Моделлар 410/550 АҚШ доллари атрофида сотувга чиқади.

Made on
Tilda