18 aprel 18:27

MDC Prime Lite – Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Смартфонлар вақт ўтган сари мукаммаллашиб бормоқда, айниқса, уларни бир эмас, бир нечта камералар билан жиҳозлаш қандайдир пойгага айланмоқда. Лекин кўп ҳолларда қўшалоқ камералар билан жиҳозланган телефонларнинг нархи кутилганидан анча қимматроқ; истаган истеъмолчининг бундай смартфонларни сотиб олишга чўнтаги бардош беравермайди…

 

Хуллас, биз айнан мана шу сабабни инобатга олиб, Ўзбекистондаги энг ҳамёнбоп қўш камерали смартфон ҳақида ёзишга қарор қилдик. Буни қарангки, бундай смартфонни юртимиз бозорига яқинда кириб келган MDC компанияси сотувга чиқарган экан. Смартфоннинг нархи 810 минг сўм атрофида!!! Ноёб дизайнга эга бўлган MDC Prime Lite смартфонига нақ 3 та камера ўрнатилган: 2 та асосий ва 1 та селфи-камера!

Қўшалоқ асосий камеранинг аниқлиги 13 + 0.3 Мп, бунда иккинчи камера телефон орқали боке эффектини ҳосил қилиш (орқа фонни чаплаш) учун хизмат қилади. MDC компанияси ушбу моделга Samsung ISOCELL камера модулини ўрнатган бўлиб, бу технология пикселларнинг ўзаро чапланиб кетишини 30 фоизга камайтиради ва бошқа CMOS BSI сенсорларга қараганда ранг тўйинишини 30 фоизга оширади, шу туфайли у орқали олинган расмларнинг сифати бошқаларга қараганда яхшироқ чиқади.

Яна бу модулга янги RWB (Red-White-Blue) ранг фильтри ҳам қўлланилган, бу эса кам ёритилган шароитда суратга олганда сигнал/шовқин нисбатини 3 дБга кучайтиради.

Камера апертураси f/2.2 га тенг бўлиб, бу кўрсаткич модулга кўпроқ ёруғлик ўтишини таъминлайди ва натижада расмларнинг ўткирлигини кучайтиради. Намойиш бурчаги 90 градус.

Асосий камерада тасвирдаги динамик диапазонни яхшилашга ёрдам берадиган HDR режими кўзда тутилган. Объектлар ортидаги ёки атрофидаги фонни чаплашга Blur режими, янада чиройли портретларни суратга олишга эса Beauty режими ёрдам беради. Шунингдек, тунги съёмка учун Night, ҳажмли фотолар учун Panorama ва фойдаланувчилар учун Pro режими ҳам бор!

ЎҚИНГ: MDC Uzbekistan компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

Қўш асосий камерадан видеони HD форматида сониясига 30 кадр билан ёзиш мумкин.

Энди фойдаланувчи учун корпуснинг кутилмаган ерида жойлашган олд камера ҳақида гаплашсак. MDC Prime Lite смартфонида олд камера корпуснинг пастки қисмида, экраннинг чап остига жойланган. Экранни имкони борича ромсиз шаклга келтириш ва чексизлик эффектини ҳосил қилиш учун айнан мана шундай йўл тутилган. Олд камера ҳам Samsung томонидан ишлаб чиқарилган сенсор қўйилган, аниқлиги 8 мегапикселли. Инсоф билан айтиш керак, бундай ҳамёнбоп нархдаги смартфон учун бу анча яхши кўрсаткич. Унда ҳам бир қатор суратга олиш режимларидан фойдаланиш мумкин. Видео ёзиш сифати 640х480 пикселни ташкил этади.

Хулоса ўрнида гапирадиган бўлсак, MDC Prime Lite ўз нархи учун жуда ғаройиб ва арзирли смартфон! Унинг камераларидан ташқари бошқа хусусиятлари ҳам ёмон эмас (металл рамка, 5.2 дюймли HD-экран, 4 ядроли процессор, 2/16 ГБ хотира). Энг қизиғи, MDC ўз смартфонлари учун 1 йиллик бепул кафолат хизматини ҳам йўлга қўйган.

Қуйидаги сара суратлар айни шу MDC Prime Lite смартфонининг қойилмақом қўшалоқ камераси орқали олинган:

Батафсил маълумот учун телефон: +99871 203-33-00

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий